Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғорган фермер 3 йилга қамалди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишЗаключенный. Иллюстративное фото
Заключенный. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
2010 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этган фуқаро Талимаржон—Муборак магистрал қувурига ноқонуний уланиб, ичимлик суви билан экинларни суғориб келган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туман суди 4 октябрь куни 13 йил давомида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" матбуот хизмати хабар берди
Балхияк қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.А. 2010 йилда фермер хўжалиги ташкил қилган. Кейин Толимаржон-Муборак магистраль қувурига ноқонуний уланиб, экинларини ичимлик суви билан суғориб келган.
"Қашқадарё сув таъминоти" корхонаси ходимлари ўтказган рейд давомида унинг ноқонуний фаолияти фош этилган. Етказилган зарар 282,7 млн сўмни ташкил этган.
Суд Ў.А.ни айбдор деб топиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ундан 282,7 млн сўм миқдоридаги зарар ҳам ундирилади.
Как в Узбекистане запрещено использовать питьевую воду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Ичимлик сувидан қайси мақсадларда фойдаланиш тақиқланади
Янгиликлар лентаси
0