Ўзбекистон корхоналари Россиянинг йирик корхонаси учун пойабзал тикишни режалаштирмоқда

Пойабзал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россиянинг Kari брендидан буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон чарм саноати корхоналари Россиянинг энг йирик пойабзал чакана савдо тармоғи “Kari”дан буюртма қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-331-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, мамлакатнинг тегишли идоралари Ўзбекистонга 30 дан ортиқ пойабзал брендларини жалб қилиши керак. Унга кўра, 2024 йилнинг июнь ойигача "Adidas" (Германия), "Berkemann" (Германия), "Kari" (Россия), "Geox" (Италия) ва бошқа йирик пойабзал брендлари билан музокаралар ўтказиш ва соҳа корхоналарига буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилиш белгиланган.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, саноат корхоналари 2023 йилда Россияга маҳсулот экспортини 1,4 баробарга ошириб, 60 миллион долларга етказиши мумкин.
"Kari" 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, у пойабзал, аксессуарлар ва кийим-кечакларнинг халқаро чакана савдоси билан шуғулланади. Компанияга собиқ “Элдорадо” маиший техника ва электроника тармоғининг эгаси Игор Яковлев асос солган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Россия компанияси Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа устида иш бошлаган эди.
Обувь изготовленная узбекскими производителями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Чарм-пойабзал ва мўйна ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0