Мишустин ШҲТнинг мустақил тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини яратишни таклиф қилди

© Foto : пресс-служба кабинета министров КР / Улукбек ШамбетовРоссия бош вазири Михаил Мишустин
Россия бош вазири Михаил Мишустин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Михаил Мишустин ШҲТ доирасида минтақавий мустақил тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини шакллантириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин ШҲТнинг мустақил тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини яратишни таклиф қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.
Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда сўзга чиққан Россия бош вазири Михаил Мишустин ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик учун ҳуқуқий ва маъмурий тўсиқларни янада олиб ташлаш, шунингдек, замонавий тўлов тизимини барпо этиш зарурлигини қайд этди.
Михаил Мишустин ШҲТ доирасида минтақавий мустақил тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини шакллантириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик учун ҳуқуқий ва маъмурий тўсиқларни янада олиб ташлаш, шунингдек, замонавий тўлов тизимини барпо этиш зарур.

“Биз ҳисоб-китобларда ўз валюталаримиздан тобора кўпроқ фойдаланмоқдамиз, минтақавий мустақил тўлов ва ҳисоб-китоб механизмини яратиш, шунингдек, миллий биржаларда валюталаримиз конвертациясини таъминлаш ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқдир”, — деди Мишустин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг йиғилишлари бошланди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон вице-президенти, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмийлар иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0