Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 30 октябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишПодготовка экипажей БТР и БМП на полигоне в тыловом районе СВО
Подготовка экипажей БТР и БМП на полигоне в тыловом районе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 30 октябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Синковка ва Тимковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 54-механизациялашган ва 57-мото-ўқчи пиёда бригадаларининг тўққизта ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 90 нафар ҳарбий хизматчи (қурбон ва ярадор), иккита танк, учта пиёда жанговар машинаси ва иккита машинани ташкил этди.
Красний лиман йўналишила "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Григоровка ва Кирово аҳоли пунктлари ҳудудлари да УҚКнинг 24-механизациялашган бригадаси ва Миллий гвардиянинг 5-бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Украинанинг кунлик йўқотишлари 70 тагача ҳарбий хизматчи ва учта юк машинасини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Мариинка, Андреевка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 22-механизациялашган, 79-ҳаво ҳужуми ва 4-танк бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Душманнинг ушбу йўналишдаги умумий йўқотишлари 285 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техникани, учта автомашинани ташкил қилди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасига зарба берилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Приютное, Новомихайловка, Николское ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган, 79-ҳаво ҳужуми, 105 ва 118 -ҳудудуий мудофаа бўлимлари инишчи кучи ва техникаси тўпланган жойларига зарба берди. Душман 100 дан ортиқ аскарини, иккита зирҳли транспортёрини, иккита юк машинасини ва "Гиацинт-Б" тўпини йўқотди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари Работино қишлоғида УҚКнинг 65-механизациялашган бригадасининг ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 220 нафаргача ҳарбий хизматчиларни, иккита танк, шу жумладан Германияда ишлаб чиқарилган Леопард, иккита зирҳли жанговар машина ва учта юк машинаси.
Бундан ташқари, артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва "Мста-Б" гаубицаси зарбага учради.
Херсон йўналишида Россия зарбаси бир суткада УҚКнинг 70 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 3 та техникасини йўқ қилди. Мста-Б ва Д-20 гаубицалари, шунингдек, "Гиацинт-Б" тўпига зарба берилди.
Россия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари 128 та ҳудудда УҚКнинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини мағлуб этди. Бундан ташқари, Черкас вилоятининг Дубевка қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли кучларининг авиация қуроллари арсенали йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Степовая Новоселовка, ДХРнинг Серебрянка ва Николаев вилоятининг Лепетиха аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 43-, 67-механизациялашган, 35-денгиз пиёдалари бригадаси ва 31-оператив бригаданинг назорат постларига зарба берилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомда 2та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракетасини тутиб олди. Шунингдек, Харков вилоятининг Олшана, ЛХРнинг Кременная, Золотаревка, Нирково, Белогоривка, ДХРнинг Старомлиновка, Новолуганское, Верхнеторетское, Чапаевка, Очеретоватое, Кринки ва Пролетарка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 39 та учувчисиз аппаратини йўқ қилди.
Умумий ҳисобда махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина 517 та самолёт, 253 та вертолёт, 8431 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13019 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1170 та ракетали жанговар техника, 6913 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлар, шунингдек, 14 776 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0