Энди “Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШкола "Темурбеклар мактаби" в Фергане. Архивное фото
Школа Темурбеклар мактаби в Фергане. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. 2024/2025 ўқув йилидан “Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Президент қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра:
2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.
Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилади.
Янгиликлар лентаси
0