Виктор Орбан Қозоғистонда: Уйга қайтиш ҳар доим ёқимли

© Foto : Пресс-служба президента КазахстанаПрезидент Казахстана и премьер-министр Венгрии. Архивное фото
Президент Казахстана и премьер-министр Венгрии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2023
Oбуна бўлиш
Венгрия ҳудудида 13-асрнинг биринчи ярмида Тўрғай даштларидан кўчиб келган қипчоқ қабилаларининг авлодлари яшайди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Уйга қайтиш ҳар доим ёқимли, деди Виктор Орбан Қозоғистонга ташрифи вақтида. Бунда Венгрия бош вазири қозоқлар ва венгерларнинг умумий тарихий илдизларини назарда тутган эди.

"Уйга қайтиш ҳар доим яхши. Бу минтақада биз сиз билан энг тарихий алоқаларга эгамиз. Муваффақиятларингиздан жуда хурсандмиз. Қариндошингиз билан ҳамма нарса яхши бўлса, бу биз учун ҳам яхши дегани. Бутун оила бахтли бўлса бу яхши”, — деди Орбан Тоқаев билан музокаралар чоғида.

Венгрия бош вазири, шунингдек, хавфсизлик масалаларини дўстлар билан муҳокама қилиш муҳим эканини таъкидлади.
"Биз ҳозир хавфсизлик нуқтаи назаридан беқарор даврда яшаяпмиз. Бу масалаларни дўстлар ва қардош халқлар билан муҳокама қилиш жуда муҳим. Нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик масалалари ҳам", - деди Венгрия бош вазири.
Тоқаев ҳам ўз навбатида венгриялик меҳмоннинг ташрифидан хурсанд эканини билдирди.

"Қозоғистон сизнинг Ватанингиз, дейишимиз мумкин. Бунинг сабаби шундаки, сизнинг илдизларингиз айнан шу ердан келиб чиққан. Сиз ўзингиз ҳам қипчоқларга жуда яқинсиз. Бу ҳақиқатни қозоқлар яхши билишади. Шунинг учун биз сиздан жуда миннатдормиз. Ташрифингиз жуда муҳим. Умид қиламизки, бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка туртки бўлади”, - деди Тоқаев.

Республика президенти қозоқлар ва венгерлар қадимий анъаналарга эга қариндош халқлар эканини таъкидлади.
Маълумот учун, бугунги Венгрия ҳудудида ўн учинчи асрнинг биринчи ярмида Тўрғай даштларидан кўчиб келган қипчоқ қабилаларининг авлодлари яшайди.
Янгиликлар лентаси
0