Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади

© Анна Желиховская Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқанд туристик марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгресси иш бошлади. У 8 ноябргача давом этади.
Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритадилар.
© Анна Желиховская Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
Ученые из разных стран расскажут о культурном наследии Узбекистана в коллекциях мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2023
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади
“Бошида лойиҳа диққати машҳур марказлар ва йирик музейларга, жумладан, Эрмитажга қаратилди. Аммо вақт ўтиши билан лойиҳа кичик коллекциялар ва кам таниқли музейларни қамраб ола бошлади. Шу маънода, биз, лойиҳа иштирокчилари учун кўп нарса очилмоқда - кимдир учун янги, кимдир учун биринчи марта”, — дея қайд этди Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова.
Таниқли академик ва санъатшунос олимлар, шунингдек, Ўзбекистон археология ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш ва ўрганиш масалалари, тарихий ва маданий меросни оммалаштириш бўйича кинолойиҳаларни муҳокама қиладилар.
Панел сессиялардан бири Қозоғистон ва Қирғизистон музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий меросига, Туркиядаги шахсий коллекциялардаги ўзбек миллий либосларига бағишланади.
Конгресс доирасида “Эдуард Ртвеладзе хотирасига” китоби ва олимнинг рақамлаштирилган кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтади.
Конгресс доирасида ноёб кўргазмалар очилиб, уларда Ўзбекистон меъморий эпиграфияси (қадимий ёзувлари), шарқ миниатюрасидаги Ўзбекистон тарихий шахслари, ҳамда машҳур Қуръони Каримнинг Катта Лангардан сақланиб қолган саҳифаларининг тўлиқ факсимиле нусхаси биринчи марта намойиш этилди.
Янгиликлар лентаси
0