Самарқандда чироқли видео инсталляция пайдо бўлади

© российская студия дизайна и мультимедиа "Сила света"Самарқандда чироқли видео инсталляция пайдо бўлади
Самарқандда чироқли видео инсталляция пайдо бўлади  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2023
Oбуна бўлиш
Александр Ус Регистон майдонидаги учта майдонда ёруғлик видео монтажини ташкил этиш ғояси билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россиялик дизайнерлар Самарқанддаги Регистон майдонини чироқли видео инсталляция билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон муҳбири хабар берди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгресси доирасида россиялик дизайнерлар янги иллюзия лойиҳаларини тақдим этди.
Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс қандай ўтмоқда — фото
Россиянинг “Нур кучи” дизайн-мултимедиа студияси ҳаммуассиси ва креатив продюсери Александр Ус Регистон майдонидаги учта майдонда ёруғлик видео монтажини ташкил этиш ғояси билан чиқди.
“Биз фойдаланадиган бадиий чироқ меъморий обиданинг деталларини ажратиб кўрсатишга хизмат қилади” — дейди Александр Ус.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс иш бошлади. унда Ўзбекистон, Россия, Австрия, Греция, Эрон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбайжон олимлари жаҳондаги ўзбек коллекциялари ҳақида сўз юритишди.
Янгиликлар лентаси
0