"Cat Hotel" — момиқвойлар хавфсиз маскани. Видео

Oбуна бўлиш
Мушуклар маскани Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ҳимоясида.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Пойтахтнинг Учтепа туманидаги Ватан маҳалласида ноодатий меҳмонхона қад ростлади. 12 хоначадан иборат мушуклар меҳмонхонаси "Мушуккент" лойиҳаси доирасида қурилди.
"Меҳмонхона" кўчада қаровсиз қолган мушуклари учун тайёр бошпана. Қишнинг совуқ кунларида бу ерда жониворлар исиниб, жон сақлашлари мумкин.
Мушуклар яшайдиган маскан Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ҳимоясида. Миллий гвардия ходимлари меҳмонхонани кузатув камералари орқали назорат қилиб туради. Кўнгиллилар ҳайвонлар учун хайрия қилишлари ҳам мумкин.
Янгиликлар лентаси
0