Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 8 ноябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО.
Боевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 8 ноябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида, Тимковка қишлоғи яқинида, "Ғарб" қўшинлар гуруҳи УҚКнинг 54-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳлари томонидан иккита ҳужумни қайтарди. Загоруйковка, Новоегоровка ва Стелмаховка аҳоли пунктларида 38-механизациялашган ва 68-қўриқчи бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси жамланган нуқтага зарба берилди. Кун давомида 30 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва учта автомобиль йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М114 гаубицаси, Мста-Б гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-44 тўпи йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Ямполовка ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси ва 125-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникаси жамланган жойга зарба берди. Душманнинг йўқотишлари 60 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Мариинка, Клешеевка, Андреевка ва Спорное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 22, 54, 93-механизациялашган бригадалар ва 79чи ҳаво ҳужуми бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 235 нафар ҳарбий хизматчиларни (қурбонлар ва яраланганлар), учта зирҳли жанговар техникани ва тўртта техникани ташкил этди.
Артиллерия жангида Мста-Б гаубицаси, Гвоздика ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицасига зарба берилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Новомихайловка, Старомаёрское, Урожайное ва Приютное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 79-ҳаво ҳужуми ва 58-мотоўқчи бригадаларига, шунингдек, 105чи ва 128чи ҳудудий мудофаа бригадалари. бригадаларига зарба берди. Душманнинг йўқотишлари 145 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника ва эттита техникани ташкил этди.
Артиллерия жангида Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 гаубицаси ва Д-20 гаубицасига зарба берилди.
ДХРнинг Богатир посёлкаси ҳудудида 127-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Работино ва Новопрокоповка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 33, 65 ва 118-механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 80 тагача ҳарбий хизматчи, учта танк, бешта пиёда жанговар машинаси, учта зирҳли транспорт воситаси, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикап, шунингдек, М109 ва М146 ўзиюрар артиллерия мосламасини ташкил этди.
Херсон йўналишида УҚКнинг 30 нафаргача ҳарбий хизматчи ва тўртта техника йўқ қилинди. Артиллерия жангида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Мста-Б" гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасига зарба берилди.
Аармия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли кучларининг шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси тўпланган 134 та ҳудудга зарба берди. Волноандреевка ҳудудида УҚКнинг 10-армия корпусининг қўшма қўмондонлик пунктига зарба берилди.
Одесса вилоятининг Арциз қишлоғи ҳудудида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси йўқ қилинди.
Серебрянка қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 67-механизациялашган бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 31-бригадасининг бошқарув пунктлари ўққа тутилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида Украинанинг бешта самолётини уриб туширди, жумладан: Каменка посёлкаси ҳудудида Су-27, Преображенка аҳоли пункти ва шаҳар ҳудудида иккита МиГ-29. Днепропетровск вилоятидаги Кривой Рог шаҳри, шунингдек, Днепропетровск вилояти Павлоград шаҳри ва Херсон вилоятининг Токаревка қишлоғи ҳудудида иккита Су-25 самолёти.
Шунингдек, 11 та АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракеталари ва иккита JDAM бошқариладиган бомбаcи тутиб олинди.
Бундан ташқари, Харков вилоятидаги Таволжанка, Котляровка, Нерково, Новая Каменка, Первомайское, Тарасовка ва Самоиловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 31 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами 532 та самолёт, 254та вертолёт, 8 733 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13 266 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1 182 та кўп ракетали тизимлар, 7 016 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 15 086 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0