Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 9 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка военнослужащих ВДВ в зоне СВО.
Боевая подготовка военнослужащих ВДВ в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 9 ноябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Тимковка ва Cинковка аҳоли пункти ҳудудларида УҚКнинг 30 ва 67 механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 25 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника ва учта автомашинани ташкил этди.
Артиллерия жангида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, учта "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар қуролига зарба берилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Кременная қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 1-махсус кучлари бригадасининг учта ҳужумни қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 160 нафаргача ҳарбий хизматчи (қурбон ва яраланганлар) учта танк, тўртта зирҳли жанговар машинаси, тўртта автомобили, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизимини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Бондарное, Николаевка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 22, 30 ва 67-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини тор-мор келтирди. Душман йўқотишлари 330 нафаргача ҳарбий хизматчиларни, иккита танкни, учта зирҳли жанговар техникани, 10 та автомобилни ташкил қилди.
Артиллерия жангида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия тизими, МСТА-Б, МСТА-С, ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Антоновка, Новомихаиловка, Новоукраинка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 58-мото-ўқчи, 72-механизациялашган ва 79-ҳаво ҳужуми бригадалари шахсий таркиби ва техникасига зарба берди.
ДХРнинг Старомаёрское ва Ровнопол аҳоли пунктлари ҳудудларида 128-ҳудудий мудофаа бригадасининг иккита диверсион ва разведка гуруҳининг фаолияти бостирилди. Душманнинг йўқотишлари 130 га яқин ҳарбий хизматчиларни, учта зирҳли жанговар машина ва тўртта автомобилни ташкил этди.
Артиллерия жангида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, МСТА-Б гаубицаси ва "Град" кўп ракетали жанговар машинага зарба берилди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмалари, Запорожье вилояти Новопрокоповка аҳоли пункти шимолида УҚКнинг 33-механизациялашган бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Работино қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 117-ҳудудий мудофаа бригадаси ва 118-механизациялашган бригадасининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Кун давомида УҚКнинг 75 нафар ҳарбий хизматчиси, тўртта зирҳли жанговар машина ва учта пикапи йўқ қилинди.
Херсон йўналишида Мелки ва Алешкинский оролларида УҚК шахсий таркиби ўққа тутилди. Душманнинг йўқотишлари 75 нафар ҳарбий хизматчи, учта машина, шунингдек, Мста-Б гаубицасини ташкил этди.
Россия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 118 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Коптево қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди. АҚШда ишлаб чиқарилган еттита HIMARS ракетаси тутиб олинди.
Бундан ташқари, Таволжанка, Липовоt, Сергеевка, Нежурино, Скелеватое, Уляновка ва Мирное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 38 та учувчисиз аппаратлари йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 533 та самолёт, 254 та вертолёт, 8 771 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 13 306 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1 183 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 7 035 та артиллер. қурол ва миномётлар, шунингдек, 15126 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0