Тулада мигрантларнинг такси ва ресторанларда ишлаши тақиқланиши мумкин

© Sputnik / Алексей КуденкоТула. Архив сурат
Тула. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Челябинск вилояти ва Краснодар ўлкасида айрим соҳаларда хорижликларнинг ишлашини тақиқлаш таклиф қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россиянинг Тула вилоятида мигрантларга жамоат транспортида ҳайдовчи бўлиши ва айрим савдо шохобчаларида ишлаши тақиқланиши мумкин. Губернаторнинг тегишли фармони лойиҳаси вилоят ҳукумати сайтида эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан Тула ҳудудида патент асосида меҳнат қилаётган чет эллик фуқароларга қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланади:
алкогол сотишга ихтисослашган дўконларда;
тамаки маҳсулотларини сотишга ихтисослашган дўконларда;
йўловчи ташишни амалга оширувчи ташкилотларда (ҳам шаҳар ичида, ҳам шаҳар ташқарисида);
умумий овқатланиш ташкилотларида – қаҳвахона, ресторан ва ҳоказолар.
Аниқлик киритилишича, минтақада 1 январга қадар бу соҳаларда бўлган хорижлик ишчилар сонини тартибга солиш учун тайёргарлик тадбирлари бўлиб ўтади.
Аввалроқ Челябинск вилояти ва Краснодар ўлкасида айрим соҳаларда хорижликларнинг ишлашини тақиқлаш таклиф қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0