Эрдоған Туркия Ғазодаги вазият юзасидан “Европа Иттифоқи тузоғига” тушмаслигини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРежеп Таййип Эрдоған, архив сурат
Режеп Таййип Эрдоған, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2023
Oбуна бўлиш
Эрдўғон ҲАМАСни сиёсий партия сифатида кўришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўз мамлакати “Европа Иттифоқи тузоғига” туша олмаслигини ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини сиёсий партия сифатида кўришини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Биз, Туркия, Европа Иттифоқининг бу тузоғига туша олмаймиз. Европа Иттифоқи Исроил қирғинида инсоният шарафини кўрганми ва буни ҳурмат қиладими? Афсуски, шу пайтгача Европа Иттифоқига аъзо бирорта давлатнинг аниқ позицияни эгаллаганини кўрмадим. Улар эндигина гапира бошлашди. Мисол учун, Макроннинг сўнгги баёнотлари (Эммануэл, Франция президенти). Лекин қизиқ: Германия президенти ҳам, бош вазири ҳам қандай позицияни эгаллайди? Биз буни Германияга ташрифимиз чоғида янада аниқроқ кўрамиз. Аммо улар томонидан ҳали ҳам аниқлик йўқ. Европанинг фикрича, ким халқаро ҳуқуқни бузаётгани жуда муҳим. Ҳозирча Европа Иттифоқидаги ёндашув, афсуски, бизнинг ёндашувимизга тўғри келмайди”, — деди у журналистларга Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити бўлиб ўтган Ар-Риёддан қайтгач.

Унинг қайд этишича, Германияга ташриф кўп нарсага ойдинлик киритади. Европа Иттифоқи ҳам ҲАМАС борасида Исроил билан бир хил фикрда.
"Лекин биз улар каби ўйламаганмиз, ўйламаймиз ва ўйлай олмаймиз. Чунки мен ҲАМАСга Фаластиндаги сайловларда ғалаба қозонган сиёсий партия сифатида қарайман”, - дея қўшимча қилди президент.
Янгиликлар лентаси
0