Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси 12,8 млрд долларни ташкил этди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги государств-членов Евразийского экономического союза
Флаги государств-членов Евразийского экономического союза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2023
Oбуна бўлиш
Ташқи савдо айланмасининг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 12 млрд 877 млн 4 минг долларини ташкил этди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Январь-октябрь ойларида экспорт ҳажми 4 млрд 535 млн 5 минг доллар, импорт ҳажми эса 8 млрд 342 млн долларга етди.
Ташқи савдо айланмасининг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келади — 7 млрд 930 млн доллар (2022 йилнинг шу даври учун 7,5 миллиард доллар). Шундан, экспорт 2 млрд 668 млн 2 минг долларга, импорт эса 5 млрд 261 млн 8 минг долларга тенг бўлди.
Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3 млрд 592 млн 4 минг долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 1 млрд 165 млн доллар, импорт эса 2 млрд 427 млн доллар.
Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 814 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 566 млн доллар, импорт эса, 247 млн доллар.
Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 508 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт 109 млн доллар, импорт эса, 398 млн доллар.
Арманистон билан ташқи савдо айланмаси 33 млн долларни ташкил этди. Шундан, экспорт - 26 млн доллар, импорт эса, 6 млн доллар.
Қайд этилишича, ЕОИИнинг аъзо давлатлари (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғиз Республикаси) ўртасида товарлар ва хизматлар ҳаракати, мигрантлар ҳаракатланиши ва капитал ҳаракатининг эркинлиги таъминланган бўлиб, ягона божхона тизимига эга бўлган умумий иқтисодий ҳудуд шакллантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг етти ойи давомида 8,7 миллиард долларни ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0