Киевдаги стратегик авиация заводи ракета ҳужумига учради

© AP Photo / Leo CorreaУкраинские пожарные. Архивное фото
Украинские пожарные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Киевдаги 410-самолёт заводи ракета ҳужумига учради.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Киевдаги "Жуляни"ни аэропорти яқинидаги Украина Қуролли кучлари учун учувчисиз учиш аппарати ишлаб чиқарувчи заводга Россия ракета билан ҳужум қилди. Бу ҳақида РИА Новостига Николаев махфий маркази координатори Сергей Лебедев хабар бериб, ҳужум акс этган видеони тақдим этди.
Унинг сўзларига кўра, зарба 24 ноябрга ўтар кечаси амалга оширилган, натижаларни тасдиқлаш учун бироз вақт керак бўлган.

“Украина пойтахти Киевда жойлашган ҳарбий объектларга бир қатор ҳужумлар уюштирилди...Бу Жуляни ҳудуди — ҳужум фуқаро авиацияси заводи сифатида танилган “410-заводи”га амалга оширилган. Бизнинг агентларимизга кўра, у ерда Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилган”, — деди агентлик суҳбатдоши.

Лебедев тақдим этган видеода биринчи навбатда Украина ҳаво мудофааси зенит қурилмасининг товушлари эшитилади, шундан сўнг ёрқин милтиллашлар кўринади ва портлаш товушлари эшитилади.

"Келиш яхши ва сифатли бўлди. Видеони узатганларнинг сўзларига кўра, портлаш содир бўлган, у жуда баланд овозда бўлган", — дея қўшимча қилди у.

"Фуқаро авиациясининг 410-заводи" давлат корхонаси самолётлар, вертолётлар ва самолёт двигателларини диагностика қилиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш билан шуғулланади ва Украина ҳукумати томонидан тасдиқланган стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига киритилган.
2015 йилдан буён компания Украина ҳарбий давлат концерни “Укроборонпром” таркибига киради.
Янгиликлар лентаси
0