Мигрантлар москваликларга қараганда софдилроқ экани маълум бўлди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМосковский международный форум инновационного развития 2020
Московский международный форум инновационного развития 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2023
Oбуна бўлиш
Москвада ўтказилган сўров Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари ва маҳаллий аҳоли орасида қадриятлар устуворлигини кўрсатди.
Россияда хорижлик меҳнат мигрантларига нисбатан энг танқидий муносабат — москваликлар орасида бўлса керак. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат, сабаби, биринчи навбатда, пойтахтда собиқ Иттифоқ республикаларидан, Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантлари (жумладан, ноқонуний) сони энг кўплиги билан изоҳланади.
Москвада алоҳида янги сўровлар ўтказилгани йўқ, лекин улар Россиядан унчалик фарқ қилмайди ва аҳолининг ўртача 70% миграция қонунчилигини кучайтириш тарафдори эканлиги маълум. Шунингдек 60% дан ортиғи Марказий Осиё давлатларидан кўп миқдорда муҳожирлар оқимига салбий муносабатда, ярмидан кўпи эса уларга Россия фуқаролигини беришга қарши.
Шунинг учун кўпчилик Россия Фанлар академиясининг Демографик тадқиқотлар институти томонидан яқинда эълон қилинган сўров натижаларидан ҳайратда қолди. "Бу мигрантларни москваликлардан яхшироқ эканлигини кўрсатиш ва уларни янада кўпроқ олиб кириш учун лоббичилар томонидан буюртма қилинган сўров!" — деб норози бўлганлар ҳам бўлди.
Албатта, демографлар москваликлар, Москва вилояти аҳолиси ва Марказий Осиёнинг тўрт республикасидан келган 18-45 ёшдаги мигрантлар орасидан атиги минг кишини ўрганишди. Ҳа, агар хоҳиш бўлса, сўров натижаларини шубҳа остига қўйиш мумкин. Аммо қилдан қийиқ ахтармасдан, рақамларга объектив қараса, унинг натижалари кўпчиллик учун фойдали бўлиши мумкин — биринчи навбатда москваликларнинг ўзига, ва шунингдек, бутун Россияга ҳам.
Демографларни респондентларнинг қадриятлар устуворлиги қизиқтирди — ва сўров натижалари бу борада москваликлар ва марказий осиёликлар ўртасида сезиларли фарқ борлигини кўрсатди.
Бу фарқ, албатта, барча соҳаларда эмас, умумий қадриятлар ҳам бор. Масалан, "тинчликда яшаш, ўзини хавфсиз ҳис қилиш ва зўравонликни хавфини ҳис қилмаслик" учун — москваликларнинг 29 фоизи ва муҳожирларнинг 30 фоизи овоз берган. Шунингдек, "Ўзига тўқ, бадавлат инсон бўлиш" истаги — пойтахт аҳолисининг 26,5 фоизи ва мигрантларнинг 25,6 фоизига хос. "Ўз қобилиятларнини намойиш этиш имконини берувчи қизиқарли ишга эга бўлиш"ни эса — москваликларнинг 42 фоизи ва мигрантларнинг 31 фоизи истайди. Бу ерда бироз фарқ бор, аммо буни тушунса бўлади.
Аммо қадриятларнинг бутун кўламини таққослаганда, жиддий фарқлар аниқланади. Москваликлар учун "қизиқарли иш" биринчи ўринда туради (42%), мигрантлар учун эса биринчи ўринда — мустаҳкам оила ва яхши болаларга эга бўлиш — уларнинг деярли 57% шундай фикрда. Москваликлар орасида эса — атиги 25%. Бу жуда катта фарқ! Кўп фарзандли оилани мигрантларнинг 42 фоизи истайди, москваликлар оарсида эса бу кўрсатгич 17 фоиз. Бу шунчаки орзу эмас, 18-25 ёшли мигрантлар орасида 14% аллақачон ўз фарзандига эга. Москваликлар орасида эса бундайлар 8%дан кам.
Фарқлар фақат оилавий қадриятлар билан чекланмайди. "Жамият орасида ҳурматга эга бўлиш" — мигрантларнинг 35% қадрият деб ҳисоблайди. Пойтахт аҳолисининг эса фақат 9 фоизи. “Ҳақиқат, виждон, адолат билан яшаш” муҳим дейдиганлар мигрантлар орасида 27 фоиз ва пойтахти аҳолиси орасида атиги 15 фоизни ташкил қилди. "Худога интилиш ва диний қадриятларга риоя қилиш" — мигрантлар орасида 20 фоиз ва москваликларнинг 4 фоизи томонидан қадрланади.
Биз бу ерда Марказий Осиё мусулмонлари турмуш тарзи билан Россия пойтахти аҳолиси турмуш тарзи ўртасида фарқ борлигини кўряпмиз. Ахир, қадриятлар анъаналар билан белгиланади: худди шу сўровга кўра, миллий ва этник анъаналар мигрантларнинг 80 фоизи ва москваликларнинг 64 фоизи учун муҳим ҳисобланади. Диний қадриятлар эса мос равишда 74 ва 43 фоиз учун муҳимдир.

Демак, Ўрта осиёлик мусулмонлар, москваликларга қараганда яхшироқ, софдилроқ ва кўпроқ фарзандлироқ, – яъни келажак уларникими? Эҳтимол шу сабабли москваликлар миграцияни чеклашни хоҳлайди. Улар индивидуалистларга айланган ва мигрантларда ўз келажагига таҳдидни ҳис қилмоқда?

Бу ерда биз иккита турли хил муаммони бир-биридан ажратишимиз керак — маҳаллий аҳолини янги келганлар томонидан сиқиб чиқариш ва қадриятлар фарқи. Ўзга маданиятли хорижийларнинг (хоҳ меҳнат мигрантлари хоҳ қочқинлар бўлсин) ёппасига келиб маҳаллий аҳолини сиқиб чиқаришини дунёдаги ҳеч бир халқ - Япониядан Марокашгача қабул қила олмайди. Ҳатто турли муҳожирлардан ташкил топган сунъий миллатлар (АҚШ, Бразилия ва бошқалар) ҳам кўп сонли янги муҳожирлар оқими келишидан мамнун эмас. Руслар каби йирик ва мустақил халқ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Москваликларнинг муҳожирлардан норозилиги ҳатто маданият ва тиллардаги тафовутда эмас, шунчаки ҳеч ким бошқа биров учун ўз турмуш тарзини ўзгартиришга рози бўлмайди. (оммавий миграция бўлса, ҳаёт тарзи аста-секин ўзгариши муқаррар).
Марказий осиёлик мусулмонлар руслардан ёмон ёки яхшироқ эмас — улар шунчаки бошқача. Уларнинг ўз ватанлари бор, айтмоқчи, руслар бир вақтлар уларга умумий давлат доирасида ривожланишига ёрдам берган, кейин эса ўз уйларини оммавий равишда тарк этишга мажбур бўлишган.
Яъни, руслар, шу жумладан, москваликлар ҳам ўз ерларида ўзларининг турмуш тарзини, маданиятини, тилини сақлаб қолишни хоҳлашади. Ва шунинг учун улар миграция оқимини керакли ва тўғри деб ҳисоблаган тарзда чеклаш ҳуқуқига эга. Бу ерда ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас, лекин кейин иккинчи мавзу бошланади.
Марказий Осиёлик мусулмонлар Россияга ишлаш учун келишига сабаб бор — Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар бор, иш етишмайди. Лекин у ерда анъанавий жамият яхши сақланиб қолган. Шу сабабли ҳам уларда адолатга интилиш, жамиятда ўз обрўсига эга бўлиш ва кўп фарзандлиликка интилиш бор. Лекин бизнинг рус халқимизга айнан шундай қадриятларни мустаҳкамлаш керак. Бу бизнинг кучимиз ва ўзимизга бўлган ишончимизни тиклашга ёрдам беради. Шундай экан, биз бирдамлик ва болаларга меҳр беришни Марказий осиёликлардан ўрганишимиз керакдир?
Йўқ, бу шунчаки имконсиз — чунки биз ўз тажрибамиз ва тамойилларимиз асосида ўрганишимиз керак. Қирғизлар, ўзбеклар ва тожикларнинг исломий турмуш тарзи русларникидан ёмон ёки яхшироқ эмас, лекин у бошқача. У Марказий Осиё халқлари ҳаётидаги минг йиллик тажрибага асосланган. Руслар ўз цивилизациясини яратган. У православ дини, Россия империяси ва Совет даврига тажрибаларига асосланган. Ўз вақтида Ўрта Осиё халқлари ўзлигини сақлаб қолган ҳолда унинг бир қисми бўлган.
Руслар учун идеал вазият бу — Марказий Осиё халқлари, Россиянинг геосиёсий ва қисман цивилизацион орбитасида қолган ҳолда, ўз мамлакатларини ўсиши ва ривожланишини таъминлаши бўларди. Россия ўз кучи билан ўсиш ва ривожланишини таъминлай олади. Ўз қадриятларини ("анъанавий" эмас, балки ягона мумкин бўлган) тиклайди ва ўз халқини кўпайтиради. Ўшанда бизнинг қадриятларимиз бир-бирига яқин экани, аммо турли тилларда ва турли маданиятлар доирасида ифодаланганлиги маълум бўлади.
Хўш, москваликлар бирасида эса бир нарсани тушуниш керак — демографлар томонидан сўралган москваликлар орасида, учдан бир қисми иккинчи авлод москваликлар бўлса ҳам катта гап. Мутлақ кўпчилик эса — "пойтахтни забт этиш учун" келган бошқа жойликлардир (шу жумладан, умуман рус бўлмаганлар ҳам). Яъни, улар бошиданоқ "яхши ҳаёт" учун ўз шаҳрини, оилавий турмуш тарзини тарк этган одамлар. Мен уларни айбламоқчи эмасман, лекин бундайлардан анъанавий қадриятларни кутиш ғалати бўларди.
Аммо Москва (унинг аҳолиси) ҳақиқатан ҳам бу Россия эмас. Россияда қадриятлар устуворлиги бутунлай бошқача ва у пойтахтда вақтинча яшаётган Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари қадриятларига яқинроқ.
Янгиликлар лентаси
0