“Афросиёб” манзилига етказган йўловчилар сони 7 млн кишига етди

© Узбекистон темир йуллари“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди
“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган 12 йил мобайнида “Афросиёб” замонавий поездларида ташилган йўловчилар сони 7 миллион нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. “Афросиёб” поездлари 7 миллион йўловчи ташиш даражасига етди, дея хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.
“Тошкент – Марказий” темир йўл вокзалида "Афросиёб" поездларида 7 миллионинчи йўловчи кутиб олинди.
Қайд этилишича, ўтган 12 йил мобайнида “Афросиёб” замонавий поездларида ташилган йўловчилар сони 7 миллион нафарга етди.
© Узбекистон темир йуллари“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди
Afrosiyob достиг отметки в 7 миллионов перевезенных пассажиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2023
“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди

“Тошкент-марказий темир йўл вокзалида “Тошкент – Бухоро” йўналишида ҳаракатини амалга оширган 770-сонли “Афросиёб” замонавий поездида йўлга чиққан йўловчиларга “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган “7 миллиончи йўловчи” эсдалик совғалари топширилди”, — дейилади хабарда.

Мамлакатга 2011 йил илк бор Испания давлатида ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланувчи 2 та “Афросиёб” замонавий поездлари олиб келинган эди. Ўтган ўн икки йил мобайнида бундай поездлар сони 6 тага етди.
© Узбекистон темир йуллари“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди
Afrosiyob достиг отметки в 7 миллионов перевезенных пассажиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2023
“Афросиёб” поездлари 7 млн йўловчи ташиш даражасига етди
Ҳозирги кунда мазкур поездлар “Тошкент – Самарқанд – Тошкент”, “Тошкент – Бухоро – Тошкент” ҳамда “Тошкент – Қарши – Тошкент” йўналишларида мунтазам қатнов амалга оширилмоқда. Уларда ҳар куни 3 минг нафар йўловчи ўз манзилига етказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0