Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни таваллуд куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарига бўлажак президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
"Президент Илҳом Алиевнинг бугунги Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шиддатли тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси ва тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида юксак даражага – стратегик шерикликка эришилганини катта мамнуният билан таъкидладилар", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 30 фоизга ошди, машинасозлик, тўқимачилик, пиллачилик, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ мажмуаси, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда истиқболли кооперация лойиҳалари фаол тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш йилида амалий ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олишди.
Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарига ушбу мамлакатда бўлажак президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.
Янгиликлар лентаси
0