Ўзбекистон — Россия муносабатлари қандай ривожланмоқда

© Пресс-служба хокимията ТашкентаПосол России в Узбекистане Олег Мальгинов и и.о. хокима Ташкента Шавкат Умурзаков провели встречу
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов и и.о. хокима Ташкента Шавкат Умурзаков провели встречу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда Россия элчиси Олег Мальгинов иштирокида йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Бу йилда икки давлат муносабатлари қандай ривожлангани ҳақида Россия элчиси Олег Мальгинов йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб берди.
Қайд этилишича, Россия университетлари 2024 йилда ўзбекистонлик талабалар учун таълим учун 800 та бюджет квотаси ажратади. У, шунингдек, Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун келган талабалар сони бўйича етакчи эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,3 миллиард долларга етди.

"Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот етказиб беришнинг асосий бозори бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон экспортининг умумий ҳажмидаги улуши 39,9 фоизни ташкил этади", — деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов.

Элчининг сўзларига кўра, ЕОИИ бугунги кунда ўзбек маҳсулотларини экспорт қилишнинг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Иттифоққа тўлақонли аъзо бўлиши тариф, нотариф, божхона ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш имконини беришини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин йил давомида саккиз маротаба телефон орқали суҳбатлашишди ва Ўзбекистон президенти ташрифлари давомида иккита икки томонлама учрашувлар ўтказишди;
Россиянинг 25 та юқори даражали делегацияси (вазирлар, ҳудуд раҳбарлари) Ўзбекистонга ташриф буюрди;
МДҲ ҳукумат раҳбарлари учрашуви, Сочи ва Москвада;
Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукуматлараро учрашув;
Россия бош вазир ўринбосари Денис Мантуров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия учрашуви;
Валентина Матвиенко ва Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламентлараро делегациялар учрашуви;
Ўзбекистон президенти сайлови давомида Россия Федерация Кенгаши, Думаси, МСК ва Жамоатчилик палатаси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди;
Хавфсизлик кенгашлари раҳбарияти Николай Патрушев ва Виктор Махмудовлар томонидан учрашув ва доимий диалог сақланиб турибди;
Мудофаа вазирлари учрашувлари ва ҳамкорлиги ҳам доимий характерга эга;
Ташқи ишлар вазирлари ҳам ўзаро ташрифлар ва доимий алоқаларни сақлаб қолмоқда;
Халқаро миқёсда, жумладан БМТ доирасида ҳам ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик давом этмоқда;
Россия БМТ ривожланиш дастурлари доирасида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0