Ҳамкорлик, хавфсизлик ва фаровонлик — Путин Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Санкт-Петербург
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти ўз табригида келгуси йилда мамлакатлар МДҲ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги қўшма лойиҳалар ва ҳамкорликни давом эттиришига умид билдирди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Янги йил байрами билан табриклади, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
“Ишончим комилки, конструктив мулоқот ва турли соҳалардаги истиқболли икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш бўйича яқин ҳамкорликдаги ишлар келгуси йилда ҳам давом этади, шунингдек, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шубҳасиз, ҳар икки давлат фуқароларининг асосий манфаатларига жавоб беради ва Евроосиё маконида хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга мос келади”, — дейилади байрам табригида.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага расмий ташрифи Россия-Ўзбекистон муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлаганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0