Чимёнда 1−10 январь кунлари ҳаракат бир томонлама бўлади

© СБДД МВД УзбекистанаС 1 по 10 января движение к зонам отдыха в Чимгане будет односторонним
С 1 по 10 января движение к зонам отдыха в Чимгане будет односторонним - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2024
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) маълум қилди.
© СБДД МВД УзбекистанаБир томонлама ҳаракат
С 1 по 10 января движение к зонам отдыха в Чимгане будет односторонним - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2024
Бир томонлама ҳаракат
Бир томонлама ҳаракат 4Р12 "Тошкент — Чорвоқ" ва 4Р6 "Тошкент — Чирчиқ — Чимён" (Ғазалкентдан кейин, “Амирсой”, "Чимён" ва "Билдирсой" дам олиш масканларига олиб борувчи) кесишмасидан 4Р6 ва 4Р10 йўллари кесишмасигача (Юсуфхона) ташкил этилди.
© СБДД МВД УзбекистанаБир томонлама ҳаракат
С 1 по 10 января движение к зонам отдыха в Чимгане будет односторонним - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2024
Бир томонлама ҳаракат
Шу билан бирга, 4Р10 йўли бўйлаб Чорвоқ сув омбори ёнидаги дам олиш масканларидан Юсуфхона чорраҳасига қайтиш мумкин.
Йўлларда тегишли белгилар ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0