Миллатлар кубоги: ўзбекистонлик боксчи қизлар шоҳсупага кўтарилишди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаФеруза Казакова признана лучшей участницей турнира Кубка наций по боксу в Сербии.
Феруза Казакова признана лучшей участницей турнира Кубка наций по боксу в Сербии.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2024
Oбуна бўлиш
Мусобақа давомида боксчи қизлар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Сербияда бўлиб ўтган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси шоҳсупага кўтарилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
“Мусобақа давомида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлдилар”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, -50 кг вазн тоифасида жанг қилган Феруза Казакова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал: -50 кг: Феруза Казакова, -52 кг: Азиза Якубова, -57 кг: Ситора Турдибекова, -75 кг: Азиза Зокирова.
Кумуш медал: -48 кг: Саидахон Раҳмонова, -60 кг: Райҳона Қодирова, -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Бронза медал: -54 кг: Мухлиса Хушвақтова, -63 кг: Моҳинабону Абдуллаева, -70 кг: Хадичабону Абдуллаева, -81 кг: Олтиной Сотимбоева.
Маълумот учун, 16-21 январь кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида 13-Миллатлар кубоги мусобақаси ўтказилди. Ушбу турнир боксчи қизлар учун Италияда ўтадиган лицензион мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Янгиликлар лентаси
0