Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Су-34 “ақлли” бомбалар ёрдамида Украина Қуролли кучларининг бошқарув пунктини йўқ қилди

© Sputnik / Валентин Капустин / Медиабанкка ўтишПолет истребителя-бомбардировщика Су-34 в зоне проведения спецоперации.
Полет истребителя-бомбардировщика Су-34 в зоне проведения спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2024
Oбуна бўлиш
Бундай "ақлли" юқори портловчи ўқ-дорилар душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирмасдан аниқ мақсадли зарбалар беришга имкон беради.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти Купянск йўналишидаги Украина қўшинларининг қўмондонлик пунктини универсал режалаштириш ва тузатиш модулига эга авиабомбалар билан йўқ қилди, деб ёзади РИА Новости.
“Су-34 бомбардимончи самолёти экипажи аэродромидан учиб, белгиланган нишонга бомбали ҳужум уюштирди. Жанговар топшириқни бажариб бўлгач, қирувчи-бомбардимончи ўз аэродромига муваффақиятли қайтди. Разведка маълумотларига кўра, нишон муваффақиятли урилган”, — дейилади хабарда.
Жанговар топшириқни бажаришда рус учувчилари универсал режалаштириш ва тузатиш модули билан юқори портловчи самолёт бомбаларидан фойдалишган, шунинг учун улар душман ҳаво мудофааси зонасига кирмасдан аниқ зарбалар беришган.
Россия авиацияси душманга қарши бундай снарядлардан фаол фойдаланмоқда, бу эса учувчиларга Украина Қуролли кучларининг зенит-ракета тизимларидан ўқ узмасдан, мустаҳкамланган ҳудудларга зарба бериш имконини беради.
Скульптурный символ около штаб-квартиры НАТО в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2024
НАТО Украинага барча ўқ-дориларини бермайди — Эстония доимий вакили
Янгиликлар лентаси
0