Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импорт қилди

© Энергетика вазирлигиСирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонга Туркманистондан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Қайд этилишича, 18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.

“Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди. Шунга қарамай, кеча электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди”, — дейди Тошхўжаев.

Республика истеъмолчиларига 225,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 151,6 млн кубометрни ташкил қилди.
Шунингдек, мамлакатги 133 та метан "заправка" орқали ижтимоий соҳа – тиббиёт муассасалари ҳамда шу каби бошқа объектларга тегишли автомобилларга 700 минг кубометр табиий газ етказиб берилди.
“Автобензин ва дизель ёнилғиси аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 18 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 1 минг 126 тонна автобензин етказиб берилди”, — дея қўшимча қилди Тошхўжаев.
Янгиликлар лентаси
0