Лазиз Кудратов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанЛазиз Кудратов принял посла республики Таджикистан в республике Узбекистан Абдужаббора Рахмонзода.
Лазиз Кудратов принял посла республики Таджикистан в республике Узбекистан Абдужаббора Рахмонзода. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2024
Oбуна бўлиш
Учравшувда икки мамлакат саноат тармоқларидаги ишчи гуруҳлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон ва Тожикистонда “made in Uzbekistan” савдо уйи очилади
"Олий ва юқори даражада, жумладан, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ қилиш муҳимлиги қайд этилди. Қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишга доир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди, янги инвестиция ташаббуслари бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилди", — дейилади хабарда.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат саноат тармоқларидаги ишчи гуруҳлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олишди. Бунда ўзаро режаларни мувофиқлаштириш, таклифлар ишлаб чиқиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича зарур чораларни кўриш мақсад қилинган.
Посевная кампания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2024
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0