Тожикистон Миллий банки Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганди

© Центральный банк УзбекистанаПредставители Национального банка Таджикистана изучили опыт Центрального банка Республики Узбекистан
Представители Национального банка Таджикистана изучили опыт Центрального банка Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2024
Oбуна бўлиш
Тожикистон томони гендер тенглиги ва молиявий инклюзивлик масалаларига эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тожикистон Миллий банки вакиллари Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганишди, дея хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.
Тожикистон миллий банки вакиллари гендер тенглик ва молиявий оммабоплик йўналишида Марказий банк тажрибасини ўрганишди.
"Семинарда Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси ва уни баҳолаш кўрсаткичлари, тартибга солиш қумдони ҳамда рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш мавзуларида тажриба алмашилди", — дейилади хабарда.
Тожикистон томони ҳудудларда янги банк хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш, мижозларни масофавий идентификация қилиш тизимларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар қамровини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни ошириш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш, шунингдек нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Марказий банкнинг Гендер тенгликка эришиш миллий стратегияси-2030 доирасидаги ўрни ва банк тизимида гендер хилма-хиллигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Янгиликлар лентаси
0