Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари ўртасида баённома имзоланди — тафсилотлар

© Кабинет министров УзбекистанаВ Душанбе состоялось очередное заседание Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству между Узбекистаном и Таджикистаном.
В Душанбе состоялось очередное заседание Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству между Узбекистаном и Таджикистаном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2024
Oбуна бўлиш
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилиши баёни имзоланди.
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон-Тожикистон халқаро чегара савдо зонасини яратиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун чегара ҳудудларида улгуржи тарқатиш марказларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
"Агросаноат, тўқимачилик, фармацевтика, кимё, металлургия, электротехника, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш юзасидан мавжуд имкониятларни ишга солиш лозимлиги белгиланди", — дейилади хабарда.
Мажлисда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётгани, айни пайтда Олий даражадаги учрашув арафасида Ўзбекистон-Тожикистон иккинчи ҳудудлараро форумини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди.
"Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат чегарадош ҳудудларида қўшма қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш ва ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдорлигини билдирди", — дея қайд этилди хабарда.
Транспорт-коммуникация соҳаси қўшма савдо-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, биродарлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик муҳим омил бўлиши қайд этилди.
"Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилиши баёни имзоланди", — дейилади хабарда.
Икки мамлакат ўртасидаги ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 757 миллион долларга етди. Келгусида ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш учун биргаликда барча чораларни кўриш лозимлиги қайд этилди.
Айтилишича, бунга саноат кооперацияси, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт-логистика соҳаларида қатор қўшма лойиҳаларни изчил амалга ошириш орқали эришиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0