Энди барча “Мурувват” уйларида учрашув хоналари ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент навестил детей в доме “Мурувват”
Президент навестил детей в доме “Мурувват”
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Oбуна бўлиш
Оғир даражадаги касалликлари мавжуд болалар учун “Ғамхўрлик гуруҳи” ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Барча “Мурувват” уйларида учрашув хоналари ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли “Мурувват” интернат уйини бориб кўрди. Қайд этилишича, сўнгги беш йилда “Мурувват” уйларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 3 баробардан ошган.
“Ўтган йили бундай муассасалар учун давлат бюджетидан 624 миллиард сўм ажратилди. Шунингдек, уларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун аввалгига қараганда икки баробардан ортиқ маблағ берилмоқда”, — дейиалди хабарда.
Муассасада руҳиятида сезиларли нуқсони бор 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилади. Бугунги кунда 299 нафар ўғил-қиз васийликка олинган. Уларга 334 нафар ходим, жумладан, малакали педагог, дефектолог ва шифокорлар ёрдамлашмоқда.
Президент ижтимоий хизмат ходимлари ишини эътироф этиб, болаларга меҳр-муруввати учун миннатдорлик билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ махалле Дилбулок царит атмосфера Навруза
В махалле Дилбулок царит атмосфера Навруза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
В махалле Дилбулок царит атмосфера Навруза
“Болаларимизга яхши қараётганингиз учун катта раҳмат сизларга. Бу оғир меҳнат, лекин жуда савобли ва керакли меҳнат, – деди давлат раҳбари.
Эндиликда “Мурувват” уйлари замонавий реабилитация жиҳозлари билан таъминланиб, ўз ишини янги концепция асосида йўлга қўяди. Унга кўра, болалар индивидуал ривожланиш дастурлари асосида жамиятга интеграция қилинади. Барча “Мурувват” уйларида учрашув хоналари ташкил этилади.
Шунингдек, “Қўллаб-қувватлаш клублари” тузилиб, малакали мутахассислар васийларга ногиронлиги бўлган болани парваришлаш, оила шароитида тарбиялаш ва жамиятга мослаштириш бўйича билимлар беради.
Алоҳида таълимга тавсия берилмаган, оғир даражадаги касалликлари мавжуд болалар учун “Ғамхўрлик гуруҳи” ташкил этилади. Барча ҳудудий реабилитация марказларида ногиронлиги бўлган болалар учун шундай хизматлар йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0