Можаро қанча узоқ давом этса, Россия шунчалик кўп ҳудудга эга бўлади — Илон Маск

© AFP 2023 / Joel SagetИлон Маск принимает участие в мероприятии во время ярмарки технологических стартапов и инноваций Vivatech в выставочном центре Porte de Versailles в Париже 16 июня 2023 года.
Илон Маск принимает участие в мероприятии во время ярмарки технологических стартапов и инноваций Vivatech в выставочном центре Porte de Versailles в Париже 16 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Oбуна бўлиш
Тадбиркорга кўра, агар можаро узоқ давом этса, Киев Одессани ҳам йўқотиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Агар можаро давом этса, Киев Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Можаро қанча узоқ давом этса, Россия шунчалик кўп ҳудудга эга бўлади", — деб ёзади у.
Тадбиркорга кўра, агар можаро узоқ давом этса, Киев Одессани ҳам йўқотиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, асосий савол Украина Қора денгизга чиқиш имкониятини йўқотадими ёки йўқми.
"Мен бу содир бўлгунга қадар музокаралар йўли билан келишувга эришишни тавсия қиламан", — дея хулоса қилди Маск.
Эслатиб ўтамиз, Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган. Ғарб Россияни музокараларга чақирмоқда, Москва бунга тайёрлигини кўрсатмоқда, бироқ айни пайтда Ғарб Киевнинг доимий равишда мулоқот қилишдан бош тортишига эътибор бермаяпти.
Янгиликлар лентаси
0