Мирзиёев мигрантларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар бўйича топшириқлар берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов.
Президенту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Oбуна бўлиш
Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов.
Президенту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Президенту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов.
Унга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.
Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.
“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.
Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам муҳим масала. Шу боис, Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади. Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. “Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов.
Президенту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Президенту Шавкату Мирзиёеву представлены предложения по вопросам упорядочения миграции и поддержки трудовых мигрантов.
Давлат раҳбари бу тизимни самарали йўлга қўйиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиликлар лентаси
0