Юз нафар ректор 50 та ҳужжат имзолашди: Ўзбекистон-Тожикистон форуми

© Министерство Высшего образования УзбекистанаФорум ректоров ВУЗов Узбекистана и Таджикистана
Форум ректоров ВУЗов Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2024
Oбуна бўлиш
Ҳар йили ўтказиб келинаётган ректорлар форуми Тошкентда бошланиб Самарқандда давом этади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Тошкентда 15 апрел куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форумида 50 тадан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Форумнинг ялпи мажлиси якуни бўйича имзоланган ҳужжатлар орасида:
ўқитувчи ва талабаларнинг академик алмашинуви,
олий ва профессионал таълимда ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш,
профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка ўташ,
илмий анжуманлар, диссертациялар ҳимояси бўйича кенгашлар ишида иштирок этиш,
икки давлат олимлари томонидан илмий журналларда мақолалар чоп этиш,
биргаликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш каби ҳужжатлар бор.
Ўзбекисттон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуманда икки томондан 100нафарга яқин ОТМ раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.
Форум ўз ишини 16 апрель куни Самарқанд шаҳрида давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0