Юк ва йўловчи айланмаси ЕОИИга аъзо давлатларда қандай ўсди?

© Foto : ЕАЭСФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2024
Oбуна бўлиш
ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши 3,8 фоизга, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 10,5 фоизга ўсди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Статистика департаменти 2024 йилнинг январь-февраль ойлари учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича ойлик таҳлилий шарҳини эълон қилди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши 3,8 фоизга, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 10,5 фоизга ўсди.
Бу даврда юк айланмаси Қирғизистонда (8,8 фоизга) ва Қозоғистонда (1,6 фоизга), йўловчи айланмаси Қирғизистонда (11,2 фоизга), Россияда (10,6 фоизга), Беларусда (8,3 фоизга) ва Қозоғистонда (7,6 фоизга) ўсди.
ЕОИИда рўйхатга олинган ишсизлик даражаси ишчи кучининг 0,9 фоизини ташкил этди.
2024 йилнинг январь-февраль ойлари учун асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар АҚШ долларидан ташқари ЕОИИга аъзо давлатлар валюталарида ҳам ҳисоблаб чиқилган.
Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва ЕИК савдо жараёнларини рақамлаштириш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда
Янгиликлар лентаси
0