Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

© Посольство Узбекистана в РоссииИваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Oбуна бўлиш
Савдо уйи “Made in Uzbekistan” белгили юқори сифатли ва рақобатбардош Ўзбекистон маҳсулотларини тақдим этиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Россиянинг Иваново вилоятида Ўзбекистон савдо уйи очилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси.

"Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йил 23 апрель куни Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Савдо уйининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди", - дейилади хабарда.

© Посольство Узбекистана в РоссииИваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
В Ивановской области открыли Торговый дом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, Иваново вилояти ҳукумати ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда вилоят Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирок этди.
© Посольство Узбекистана в РоссииИваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
В Ивановской области открыли Торговый дом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ушбу лойиҳани амалга ошириш икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланганини ва томонларнинг муштарак мақсади – барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш, икки давлат, тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари учун бизнес имкониятларини кенгайтириш, экспорт-импорт бозорини диверсификация қилишдан иборат эканлигини таъкидлади.
Иваново вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Россия бозори Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини импорт қилишдан доимо манфаатдор бўлганини таъкидлади ва Ивановода Савдо уйининг очилиши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқич бўлишига ишонч билдирди.
© Посольство Узбекистана в РоссииИваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
В Ивановской области открыли Торговый дом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Янгиликлар лентаси
0