Андижонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар Африкага экспорт қилиниши кутилмоқда

© Национальное агентство социальной защиты при президенте РУз.Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик тадбиркорлар БААда бўлиб ўтаётган йирик кўргазмада иштирок этишмоқда. Кургазмада хорижий давлатлардан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш салоҳияти намойиш этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Дубайда (БАА) 23-25 ​​апрель кунлари гуманитар ёрдам ва ривожланишга бағишланган "Dihad Dubai 2024" кўргазма ва конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кенг кўламли тадбир нодавлат нотижорат ташкилотлари, БМТ тузилмалари, ижтимоий соҳадаги халқаро ташкилотлар, давлат ва хусусий жамғармалар, гуманитар ёрдам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларни бирлаштирган. Улар гуманитар ва ижтимоий соҳада янги ғоялар ва тажрибалар билан ўртоқлашишмоқда.
© Национальное агентство социальной защиты при президенте РУз.Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Тадбирнинг асосий тематик йўналишлари — хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, санитария меъёрлари. Кўргазмада 154 мамлакатдан 900 дан ортиқ ташкилот 8 павильонда ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон ҳам инсонпарварлик ёрдами салоҳиятини намойиш этди. Республика стендида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида ишлаб чиқарилаётган инсонпарварлик ёрдами маҳсулотлари ва ижтимоий соҳага оид лойиҳалар жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси жамоавий стенд билан қатнашди.
© Национальное агентство социальной защиты при президенте РУз.Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
“Мамлакатимиз чарм саноати корхоналари хорижлик ҳамкорларга хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва саломатлик, фавқулодда вазиятлар ва санитария меъёрларини таъминлаш учун зарур бўлган махсус кийим ва пойабзаллар етказиб бермоқда”, — дейилади уюшма хабарида.
Тадбир доирасида ишбилармонлик учрашувлари ҳам ўтказилди, унда халқаро ташкилотлар билан ижтимоий ҳимояни ривожлантиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Масалан, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар "HFH GENERAL TRADING L.L.C." бош директори Рамин Ҳабиби билан музокаралар олиб борди.
БААлик компания вакиллари Ўзбекистон чарм саноатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қизиқиш билдиришди.
© Национальное агентство социальной защиты при президенте РУз.Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Потенциал гуманитарной помощи Узбекистана был продемонстрирован на выставке "Дубайская международная гуманитарная помощь и развитие"
Қайд этилишича, хорижий ҳамкорлар маҳаллий махсус пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, келгусида республика корхоналари маҳсулотларини Африка мамлакатларига экспорт қилиш истагини билдирган.
“Дастлабки босқичда бундай ҳамкорликни Андижон вилоятидаги "Classica Shoes International" масъулияти чекланган жамияти билан амалга ошириш бўйича келишувга эришилди”, — дея аниқлик киритди ассоциация.
“Ўзчармсаноат” маълумотларига кўра, сўнгги йилларда халқаро гуманитар ёрдам ва ривожланиш соҳасида маҳаллий заводлар хорижий ёндашувлардан фойдаланган ҳолда соҳага инновацияларни жорий этиш бўйича хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.
Шунингдек, Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазма доирасида Мансурбек Оллоёров бошчилигидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси "Дубай алоҳида эҳтиёжи бўлган шахслар учун махсус маркази" (Dubai Center for Special Needs )га ташриф буюрди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар алоҳида эҳтиёжи мавжуд болалар учун таълим ва реабилитация хизматлари сифатини ошириш мақсадида ҳамкорликни фаол ривожлантиришга келишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0