Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаТахмина Икромова на турнире в Москве
Тахмина Икромова на турнире в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.
Тахмина Икромова булавадаги машқда кумуш, Наталя Усова эса бронза медалига эга чиқди.
Шунингдек, гуруҳ машқида 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда Шаҳзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова, Ирода Содиқова кумуш медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйишди.
Барча йўналишдаги ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: Тахмина Икромова (халқа), Тахмина Икромова (тўп).
Кумуш медаль: Тахмина Икромова (кўпкураш), Тахмина Икромова (булава), Тахмина Икромова (тасма);
Гуруҳ машқи (3 тасма ва 2 тўп);
Бронза медаль: Наталя Усова (булава).
Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи старт олди. 28 апрелга қадар давом этган бу йилги баҳсларда дунёнинг 34 мамлакатидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0