Владимир Путиннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Бугун Россия етакчиси расман президент лавозимига киришди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Катта Кремль саройида Владимир Путиннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Россия етакчиси қасамёд қилди ва давлат раҳбари лавозимини расман бошлайди. У мамлакатни кейинги олти йил давомида – 2030 йилгача бошқаради.
Президент инаугурацияси – давлат раҳбари лавозимига киришишнинг тантанали тартиби. Россия президенти инаугурацияси жараёни, "Россия Федерацияси президенти сайлови тўғрисида" ги қонунга мувофиқ, ўзидан олдинги лавозимга кирган кундан бошлаб олти йил ўтгач амалга оширилади.
Россия президенти инаугурацияси тартиби "Россия Федерацияси президенти сайлови тўғрисида" ги қонунга мувофиқ, ўзидан олдинги лавозимга киришган кундан бошлаб олти йил ўтгач амалга оширилади. Агар ушбу кунга такрорий сайловлар режалаштирилган бўлса, шунингдек муддатидан олдин сайловлар ўтказилса, сайланган президент Россия федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан Россия президенти сайловининг умумий натижалари расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўттизинчи куни лавозимга киришади.
Россияда президент инаугурацияси 2000 йилдан бери 7 май куни бўлиб ўмоқда. 2024 йилда у ҳам 7 майда ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Путин илк бор 2000 йилда президент бўлган, 2004 йилда эса янги муддатга қайта сайланган. У 2008 йилги сайловларда иштирок этмади, чунки Конституция амалдаги давлат раҳбарига кетма-кет уч марта сайланишга рухсат бермайди. Президентликка номзод сифатида Дмитрий Медведевни қўллаб-қувватлаган Путин 2008 йилнинг май ойида бош вазир лавозимини эгаллаган. Шу билан бирга, Конституцияга ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, президент тўрт йилга эмас, олти йилга сайланади.
Янгиликлар лентаси
0