Тошкентда ШҲТ раҳбарлари кенгаши. Архив сурат

ШҲТ мақсади - Ўрта Осиёда барчани бирлаштирувчи асос яратиш

592
(Янгиланган 12:44 29.06.2016)
ШҲТ формуласи жуда оддий: Ўрта Осиёда ҳарбий-сиёсий можароларга йўл қўймаслик, ҳудуддаги барчани бирлаштирувчи инфраструктура яратиш.

Дмитрий Косырев, "Россия сегодня" ХАА сиёсий шарҳловчиси

Мавзу кўпчиликка жуда содда кўринсада, аслида ҳам худди шундай бўлди. Тошкентда айнан Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қўшилиши  муҳокама қилинаётган вақтда, Англияда одамлар Европа Иттифоқидан ажралиш учун  овоз беришди ва бунинг ҳаммаси бир кунда содир бўлди. Келинг воқеанинг алоҳда тафсилотларига назар ташлайлик.

Бу ер сизларга стадион эмас

Расмий жиҳатдан гўёки ҳеч нарса бўлмагандек, Ҳидистон ва Покистоннинг ШҲТга тантанали қўшилиш маросими ҳам бўлган эмас, байроқлар сони ҳам ошгани йўқ.

Икки мамалкатнинг ШҲТга қўшилиши ҳақидаги принципиал қарор ўтган йили Уфа саммитида қабул қилинган эди. Бу сафар эса, олти аъзо мамалкат раҳбарлари, саммит якунига кўра, Покистон ва Ҳиндистон раҳбарлари ШҲТда амал қилаётган ва унинг барча аъзолари учун бажарилиши шарт бўлган, мажбуриятларни қабул қилишди.

Ушбу мавзуда Владимир Путин “Мана биз икки йирик мамалкатни қабул қилиш босқичига ҳам етиб келдик. Қолгани энди расмиятчилик. Улар бизга қўшилиши билан ташкилот бутунлай бошқача мавқега эга бўлади. Ушбу маънода саммит муваффақиятли ўтди десак адашмаймиз”, — деган эди.

Кўриб турганингиздек, бу ер сиз учун стадион эмас, ҳеч ким “Евроосиё – ЕИ, биру-ноль” ҳисобини эълон қилмоқчи эмас. ШҲТ бу бошқалар билан мафкуравий ёки бошқача зиддият майдони эмас.

Ҳиндистон ва Покистонинг ШҲТга турли даражаларда қўшилиши бу узоқ вақт талаб қиладиган жараёндир. Яна 30га яқин ҳужжатлар имзоланиши керак. Бу узоқ давом этадиган, баъзан парламент ва бошқа муассасалар билан мувофиқлаштиришни талаб қиладиган бюрократик жараёндир.

Саммит умуман самарали ўтди, олдиндан мувофиқлаштирилган ҳужжатлар – Тошкент декларацияси имзоланди, ташкилотнинг 2016-2020 йиллардаги режаси ва 2025 йилга қадар бўлган стратегияси тасдиқланди ва ҳо казолар.  

Ўзгалар хатоларини такрорламаслик

Эслатиб ўтамиз ШҲТ бу иттифоқ ҳам эмас, альянс ҳам эмас, чунки унинг аъзолари юқоридаги турдаги ташкилотлар вақти ўтган деб ҳисоблайди. Ташкилотнинг ҳарбий тузилмасининг кучайтиришлиш эса Афғонистонда террорчилик хавфининг кучайиши ва ҳудудда экстремистик кучларнинг фаоллашуви билан боғлиқ.

Хўш унда ШҲТ бу нима? Қандай қилиб бир ҳудудда жойлашган лекин турли  хусусиятларга эга бўлган мамалкатлар орасида замонавий мунособатлар тизимини яратиш мумкин? Айниқса, мамлкатлар қаттиққўл умумий қоида ва стандартларга бўй сўнишни истамаган ва ўз хусусиятларини сақлаб қолишни истаган вақда.

Ёки бу “стандарт кўриниш”га қараб интилган ғарбга қаратилган чақириқғми? Йўқ, бу фақат ўзгалар хатоларини такрорламаслик учун қилинган ҳаракатдир. Бу айниқса бугун яққол кўзга ташланмоқда. Ҳозирча бу фақат “уриниш” ва ҳеч ким унга “муваффақиятли бўлади” бўлади деб кафолат бермаган, албатта.

Эслатиб ўтамиз, гап “очиқ ҳудудчилик” ҳақида кетаяпти. Ташкилот аъзоларига ҳеч ким бошқа уюшмаларга аъзо бўлишни таъқақламоқчи эмас. Бу асло ғарбий услуб эмас, ва баъзан ташкилот фаолиятини жиддий секинлаштиради ҳам.

Масаланинг бошқа томони, Ҳиндистон ва Покистон томонидан имзоланган ҳужжатда ШҲТ аъзолари бир – бирларига қарши фаолият юритмаслиги керак дейилган. Шунга қарамай ташкилот аъзоларидан баъзиларининг мунособатларида яширин  зиддият сақланиб қолмоқда. Нима бўлганда ҳам ШҲТ, ўзаро муросага уриниш майдони сифтида қолмоқда.  

ШҲТ аъзолари, номзодлари ёки кузатувчи мамалкатлар рўйхатига назар солсак, улар бир-биридан фарқ қиладиган 18та турли туман мамлакатлардир. Аъзоларнинг баъзилари ШҲТга қўшилиш арафасида, баъзилари кузатувчи мақомига эга.

Умуман буларнинг ҳаммаси Европа Иттифоқининг  бошланишини эслатади. Кейинчалик улар стандартлаштириш йўлидан боришди, бу эса алоҳида мамалкатларнинг ўз хусусиятларини йўқотишига олиб келди. Балким айнан шу хато туфайли улар ҳозир тарқалиш арафасига келиб қолишган.

ШҲТ мамалакатлари интеграцияси ҳам осон кечаётгани йўқ. Бунга саммитга раислик қилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “Бу сафар саммитга таёргарлик ишлари оғир кечди” деган сўзлари ҳам далил бўлиши мумкин.  

Бугунги кунда ШҲТ формуласи жуда оддий: Ўрта Осиёда ҳарбий-сиёсий можароларга йўл қўймаслик, ҳудуддаги барчани бирлаштирувчи инфраструктура яратиш (йўл, логистика марказлари, ахборот ва қонуний асослар).

Бундай инфраструктурага маданият ва таълим соҳалари ҳам киради. ШҲТ доирасида ушбу соҳаларда ҳам ҳамкорлик фаоллашмоқда, яъни Евроосиёнинг ягона гуманитар ҳудуди яратилмоқда. Бу жараён улкан бўлишидан ташқари – у абадийдир.

Эслатиб ўтамиз, баъзан ШҲТ бу мамлакатлар орасидаги мунособатларнинг ҳаммасини қамраб олмайди. Мисол учун Россия — Ҳиндистон ёки Россия — Хитой мунособатлари ШҲТ доирасидан кенгдир.

ШҲТ – аслида бу Ўрта Осиё ҳуудида яратилаётган янги регионал лойиҳадир. Хитойликлар  исталганча  “марказида Буюк Ипай йўли бўлган, дунёнинг қадимги модели тикланмоқда”, деб гапиравериши мумкин,  лекин биз бу ерда гап ўтмишни тиклаш ҳақида эмас, яратилаётган янги келажак ҳақида кетаётганини, яхши тушуниб турибмиз.

592
Мавзу:
Тошкентда ШҲТ саммити (62)