Трамп о переданных ЦРУ разведданных РФ для предотвращения теракта в Санкт-Петербурге

"Юқори даражадаги" телбалик: Трамп Эрон билан келишувни бекор қилиб нимага эришди

3277
(Янгиланган 18:46 11.05.2018)
Дональд Трамп нима учун Эрон билан ядровий келишувни бекор қилди, бундан кимга фойда, энди АҚШ, Эрон, Европа ва бутун дунёни нима кутмоқда - Sputnik колумнисти мулоҳазасида.

Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Ва бу билан президентлик давридаги энг катта ташқи сиёсий хатога йўл қўйди.

Сўнгги дақиқаларгача таҳлилчилар мўъжизадан умид қилиб туришди. Улар АҚШ президенти охирги лаҳзада фикридан қайтади деб ўйлашганди. Аммо 8 май куни Трамп келишувни яна бир бор "чуқур нуқсонли" деб атади, АҚШ бу келишувдан чиқишини эълон қилди ва "Эрон режимига қарши энг юқори даражадаги" санкцияларни тиклашни бошлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Исроил ва Саудия Арабистони манфаатлари йўлида

Мазкур вазиятнинг энг кинояли жиҳати шундаки, Трампда ядровий келишувдан чиқиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ. Эрон ядровий келишувнинг барча шартларига тўлиқ амал қилди ва буни баҳолаш ҳуқуқига эга бўлган ягона орган — МАГАТЭ бир неча бор тасдиқлади.

Трампнинг эътирозларига келишувдаги айрим жиҳатлар ёқмаганлиги сабаб бўлди — масалан, унда Эрон ракета дастури ҳақидаги банд йўқлиги ҳамда Эроннинг тинч ядровий дастури бўйича чекловларнинг вақтинчалиги. Трампнинг иттифоқчилари ва Эронни келишувни қайта тузишга мажбурлашга уринишлари кутилганидек самара бермади (чунки халқаро муносабатларда бундай иш тутилмайди) ва у келишувдан чиқишини эълон қилди.

Ҳаммадан кўпроқ албатта Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху хурсанд  бўлди. У "Трампнинг бу даҳшатли келишувдан чиқишини тўла-тўкис қўллаб-қувватлайди". Бўлиб ҳам сўздамас, амалда — Тель-Авив Американинг келишувдан чиқишига қонуний асос келтиришга уриниб Эрон махфий равишда ядро қуроли ишлаб чиқаётганлигининг исботи борлигини маълум қилди.

Нетаньяхунинг уринишларини тушунса бўлади — исроилликлар Яқин Шарқда Эроннинг таъсири кескин ўсишидан қаттиқ хавотирда ва санкцияларнинг тикланиши Эроннинг имкониятларини оз бўлсада чеклашидан жудаям умид қилишмоқда. Кўпи билан эса Эрон ядровий дастурининг тикланиши АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий тўқнашув келтириб чиқаради. Оқибатда эса эронликлар ортга чекиниши мумкин.

Саудияликлар ҳам худди шу сабабли қувонишмоқда — шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон учун Эрон худди томоққа тиқилган суякка ўхшайди ва у ҳам Ислом Республикаси америкаликлар қўли билан мажақланишига қарши эмас.

Яккаланишга марҳамат

Америкаликлар ҳам қувонишлари керакми? Бу жудаям қийин, чунки Америка президентининг қарори мамлакат миллий манфаатларига тўғридан-тўғри зарба беради. Ва бу АҚШ Яқин Шарқда навбатдаги урушга кириши сабаблигина эмас.

Биринчидан, Қўшма Штатлар қурол тарқатмаслик режимини хавф остига қўяди. Эрон ядровий келишуви атом муаммоларини урушмасдан ҳам ҳал қилиш мумкинлигини исботловчи воқеа эди. Ядровий дастурни вақтинчалик чеклаш йўли орқали мамлакат жаҳон иқтисодиётига қўшилади, унда ишонч муҳити шакллантирилади ва шундан сўнг мамлакатнинг ўзи ядровий қурол яратиш учун ўз мақомидан ажралишни истамай қўяди.

Ҳозир эса мутлақо бошқача вазият юзага келди — халқаро келишувни америкаликлар истаган вақтларида бузиши мумкинлигини ҳар қандай мамлакат англаб етди.

Келишувдан олдинги ҳолатга эронликлар қайта олишмайди — улар анча объектлар ва бойитилган уран захираларини йўқ қилишган.

Иккинчидан, АҚШнинг собиқ вице-президенти тўғри таъкидлаганидек, келишувдан чиқиш ҳақидаги қарор "АҚШни деярли ҳар бир давлат кўз ўнгида якккалаб қўяди, уларга ва уларнинг етакчилик мақомига бўлган ишончга дарз кетишига олиб келади".

Тель-Авив ва Ар-Риёддан фарқли ўлароқ, аксарият давлатлар пойтахтлари АҚШнинг ядро келишувидан чиқишига бутунлай қарши бўлишди. Ва бу масалада Дональд Трамп ўз иттифоқчилари —Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Франция президенти Эммануэль Макронлар (Трамп, Эрон, Хитой ва Россия билан биргаликда келишувни имзолаганлар) билан ҳам тил топиша олмади. Улар охирги лаҳзаларгача президентни фикридан қайтаришга уринишди.

Шармандалик ва уруш ўртасида

Бундан ташқари, Трамп иттифоқчиларини антиқа танлов қаршисида қолдирди. Америка президенти барча мамлакатлар унинг Ислом Республикасига нисбатан қўллаётган "юқори даражадаги" санкцияларига амал қилишлари шартлигини билдирди. Бошқача қилиб айтганда, Европа Эрон билан сўнгги йилларда тузган инвестиция ва шартномаларини ахлатга улоқтириши керак. Ҳозирда ЕИ икки ўт орасида: Американинг талабига бўйсуниши керак ёки ўз компаниялари ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда унга қаршилик кўрсатиши керак. Керак бўлса, мабодо Америка Европа фирмаларига санкция қўллайдиган бўлса, унга жавоб санкцияларини қўллаши керак.

Вазият Черчилнинг шармандалик ва уруш ўртасидаги танлов ҳақида айтган машҳур иборасини эслатади. Унинг сўзларига кўра, шармандалик ва уруш орасида шармандаликнинг танланиши келгусида барибир урушга олиб келади. ЕИ раҳбарлари агарда ҳозир Европа бўйсунадиган бўлса, Трамп бошқа масалаларда ҳам европаликларни Америка ташқи сиёсатига бўйсундиришда давом этишини, бунда европаликларнинг фикри уни мутлақо қизиқтирмаслигини тушуниб туришибди.

Қаршилик кўрсатиш борасида овозлар янграмоқда — ҳатто Еврокомиссия аъзолари "санкциялар уруши" бошланса Америка компанияларига нисбатан санкция киритиш имкониятлари ҳақида гапиришмоқда. Ва эронликлар бу овозлар кучайиши ва қўллаб-қувватланиши учун бор имкониятларини ишга солишмоқда.

Айнан шу боис Теҳрон бу ўйинда ақлли юриш қилмоқда — Ислом Республикаси келишувдан зудлик билан чиқишини ва ўз ядровий дастурини тиклашини эълон қилмади. "Эндиликда бу келишув Эрон ва қолган беш мамлакат ўртасида давом этади", — деди ЭИР президенти Ҳасан Роуҳани. Лекин бу қарор вақтинчалик — эронликлар ўйлаб кўришади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг сўзларига кўра, ядровий келишувнинг қолган аъзолари Эрон "манфаатлари"ни таъминлай оладими-йўқми, синаб кўришади. Бошқача айтганда, Теҳрон инвестиция ва шартномаларни ҳимоя қилиш бўйича Европанинг кафолатини олмоқчи. Шундан кейингина Эрон ядровий келишувда қолиш-қолмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

3277
Американские военные на юго-востоке Афганистана

"Россиядан бошқача ўзиш йўлини топдик". Пентагон нимани режалаштирмоқда

484
(Янгиланган 15:23 19.01.2021)
Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар атом энергиясининг ҳарбий йўналишини ривожлантиришга қарор қилишди. Ҳозирча амалдаги президент саналган Дональд Трамп қуролли кучлар космосдаги тадқиқотлар учун кам қувватли ядровий реакторларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Захира манба

АҚШ Қуролли кучларида сувости кемалари ва авианосецлар атом реакторлари билан жиҳозланган. Шу туфайли, америка флотининг энг йирик ҳарбий кемалари денгизда деярли чегараланмаган муддат бўлади олади.

Бошқа мамлакатлар ҲДКларида ҳам ядровий энергиядан фойдаланилади. Мисол учун, французларда "Шарль де Голль" авианосеци атом тягасида бўлса, Россияда — "Петр Великий" оғир ракета крейсери атомга эга. Аммо АҚШда атомоходлар сони анча кўп. Ва америкаликлар эришилган натижаларда тўхташни ўйлагани ҳам йўқ.

"Президент Трампнинг кўрсатмасига биноан Мудофаа вазирлиги мамлакат ичидаги ҳарбий объектда кам қувватли ядро реакторлари нуқтаи назаридан энергетик эгилувчанлик ва иқтисодий самарадорликни намоён этиш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда кўчма кам қувватли реакторни синовдан ўтказади. Бундай энергия манбалари қуёш энергиясидан фойдаланиш имконсиз бўлган, шунингдек, мудофаа соҳасида ҳам космосни чуқур ўрганиш учун ўта муҳим ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган ҳисобланади ", - деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Ҳукумат компакт (ихчам) ядро реакторлари айнан учун нима керак бўлиб қолганлигига аниқлик киритмаяпти. Defensenews.com портали экспертлари фикрича, гап армия базаларида бўладиган захира қувват манбалари ҳақида бормоқда. Агар ҳарбий объектда электр энергияси ўчиб қолса, реактор ўта муҳим ускуналарни энергия билан таъминлайди. Фармон матнига кўра, биринчи прототип синовлари олти ой ичида бошланиши керак - экспертлар фикрича, бу АҚШдаги энг йирик полигонлардан бири бўлган Невадада юз беради.

Космосни забт этиш

Secure World Foundation нотижорат ташкилотининг космик хавфсизлик бўйича эксперти Брайан Уиденнинг эслатишича, узоқ парвозларда, жумладан, Ойга, Марсга ва бошқа сайёраларга училадиганларида ҳам, ядровий энергия албатта керак. Истиқболда эса - реакторлар биринчи Ер сайёрасидан ташқарида ташкил этиладиган колонияларда керак бўлади. Айрим мутахассисларнинг фикрича эса, янги технологияларни орбита қурол платформаларида ишга солиш мумкин. Умуман олганда, ушбу сценарий фазога потенциал жанг майдони сифатида қараётган АҚШ Космик қўшинларининг етарли даражада агрессив доктринасига жуда мос.

"Мени фикримча, бу америкаликларга биринчи навбатда космик мақсадлар учун зарур, — дейди РИА Новостига "Арсенал Отечества" бош муҳаррири Виктор Мураховский. — Бизда "атом реактори" сўз бирикмасида турли мазмун тушунилади. Биринчидан, бу секинлаштирувчи-стерженлар ва қувват-регулировкасига эга бўлган ураннинг бўлиниш занжири реакциясига асосида ишлайдиган қурилмадир. Россияда бунга ўхшаш қурилмалар "Буревестник" ва "Посейдон" буюмлари учун аллақачон яратилган. Иккинчидан — бу спутниклар, радиобуй ва метеостанцияларда қўлланиладиган изотоп ядровий энергия манбаларидир. Улар гарчи анча самарасиз бўлсада, аммо ҳарҳолда радиоактив зарар унчалик кучли эмас".

Эксперт 1950-60-йй АҚШ сингари, СССРда ҳам самолетлар учун компакт ядровий реактор яратишга уринишлар бўлганини эслатиб ўтди. Аммо бу лойиҳалардан воз кечилган — ҳеч бир, ҳатто энг йирик самолёт ҳам экипаж биологик ҳимояси тизимини торта олмаган. Шу боис, реакторлар фақатгина йирик кемаларда қўлланилиш билан чекланган, холос.

Эксперт Мураховскийнинг сўзларига кўра, шу вақтгача, дунёнинг бирорта мамлакатида пилот билан бошқарилувчи самолётлар, сув сиғими кичикроқ бўлган кемалар ва ёки ер усти транспорт воситаларида фойдаланиш мумкин бўлган ихчам реакторларни яратишга муваффақ бўлинмаган.

Шу билан бирга, эксперт америкаликлар Россия "Буревестник" ва "Посейдон"ларини такрорлашни истаётганликларига ҳам ишонмади.

"Бу тизимлар анчайин ўзига хос, — дея тушунтиради у. — Улар тажовузкор ядро уруши бошлаган ҳар қандай шароитда кафолатли жавоб зарбасини амалга ошириш ва ғарб ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қилиш учун яратилган. Америкаликларда улар кўзлаган мақсадни амалга ошириш учун кўпроқ мос бўлган қуроллар етарлича".

Радиация муаммоси

Ядровий куч қурилмаси ўз вақтида 1949 йилдан 1959 йилгача АҚШ ҲҲК қуроллари сафида бўлган минтақалараро стратегик бомбардимонлар - Convair B-36 учун ишлаб чиқилган. NB-36H учар лабораториясининг бурун қисмида 12-тонналик ҳимоя капсуласи ўрнатилган. Диаметри 1,2 метр ва оғирлиги 16 тонна бўлган бир мегаватт қувватга эга тезкор нейтронлар асосидаги реактор эса - бомба учун мўлжалланган бўлимга жойлаштирилган. У парвоз вақтида ишга тушиши ва самолет бортидаги ҳаво қабул қилувчи ускуналар орқали келадиган атмосфера ҳавоси ёрдамида совитилиши керак эди. Синов машинаси 47та парвозни амалга оширган, аммо ядровий двигатель фақатгина қисқа вақт оралиқларида ёқилган.

Аммо ғоя жуда мафтункор эди. Бундай учар аппарат ҳавода бир неча сутка ёрдамида жанговар навбатчилик олиб боришга қодир бўлган стратегик бомбардимончи ёки разведкачи сифатида қўлланилиши мумкин эди. Аммо муаммолар жуда кўп эди.

Биринчидан, ҳар бир атомолёт — умуман олганда, ўзимизникилар устига тушиши мумкин бўлган "ифлос" бомба. Иккинчидан, тажриба борти ҳавода ҳам ўз ортидан радиоактив моддалар "шлейфини" олиб юрган. Ниҳоят, экипаж ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли нурланган. Минтақалараро баллистик ракеталарни ядровий қуролни етакзувчи асосий восита сифатида ривожлантириш атомолетлар мураккаб ва хавфли дастурини барча истиқболлардан маҳрум этди.

АҚШда ядровий реакторни ер устида ҳаракатланадиган техникага ҳам ўрнатишга ҳаракат қилишган эди. Йигирма беш тонналик Chrysler TV-8 танки оммавий ишлаб чиқарилмаган — у фақатгина иш тизимининг бир қисми билан жиҳозланган тўлиқ ўлчамдаги макет кўринишида бўлган. Машина кичик атом реактори томонидан етказиб бериладиган иссиқлик туфайли ҳаракатга келадиган буғ двигатели ёрдамида ҳаракатга келиши керак эди. Умуман олганда, америкалик ҳарбийлар Chrysler корпорациясининг қуролсозларининг инновацион кайфиятига баҳо бера олмадилар. Танк ўта мураккаб деб тан олинди, унинг жанговар имкониятлари анъанавий машиналардан воз кечиш учун етарлича эмас, деган хулосага келинди. Шу билан 1956 йилнинг 23 апрелида TV-8 лойиҳаси ёпилди.

484
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford

Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси

425
(Янгиланган 16:31 18.01.2021)
Америкаликларнинг тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида АҚШ флоти дунё океанида устуворлик қилиши керак. Бу йўлда улар Россия ва Хитойга қарши кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Николай Протопопов. “Тўхтатиб туриш ва ғалаба қозониш” – АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) штаби бошлиғи адмирал Майкл Гилдей яқин 10 йилликка мўлжаланган “Навигация режасини” имзолади. Ушбу ҳужжатнинг асосий мазмуни – америкаликларнинг тинч ва тўқ ҳаётини таъминлаш мақсадида дунё океанида устуворлик қилиш.   

Рақиблар

Ҳужжат муаллифлари айтишига кўра, Америка фуқароларининг фаравонлигини таъминлаш учун, Америка флоти узоқ муддатли, нафақат 10 йил балким бутун 21 аср давомида, кучли  рақобатга тайёр бўлиши керак.

Бу борада АҚШнинг асосий рақиблари ва глобал тинчликни “бузувчилар” – Россия ва Хитой. Америкалик адмираллар хулосалига кўра, ушбу давлатлар денгизда эркинликни чекламоқда.   

Москва ва Пекин ноқонуний равишда ўз ҳудудидан ташқарида бўлган “қимматбаҳо денгиз ресурсларидан” фойдаланишни  чеклашга уринмоқда, куч билан “қўшниларини қўрқитиш” билан шуғулланмоқда ва муҳим денгиз йўлларини “ракета нишони остида ушлаб турмоқда”. 

Шунингдек, Россияда замонавий гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи ракеталар, янги сув ости кемалари, тактик ядровий қуроллар ишлаб чиқарилаётгани Америка томонидан кескин қаршилик билан кутиб олинмоқда. Пентагон хабарига кўра, Россия денгиз флоти бутун дунё бўйича фаоллигини оширмоқда, шу сабабли “Россияни ишончли назорат остига олиш керак”, дейилган АҚШ доктринасида.

Илдам ривожланиб бораётган Хитой денгиз флоти ҳам, америкалик таҳлилчилар хулосасига кўра, Вашингтон учун нафақат янги чақириқ балким узоқ муддатли ва ўткир хавфга айланмоқда.

“Навигация режаси”да айтилишига кўра, АҚШ – денгиз давлати ва унинг ривожланиши ва хавфсизлиги унинг денгизда устуворликни сақлаб қолиш қобилиятига боғлиқ. Бунинг учун АҚШ ўзининг ҳарбий-денгиз кучини сақлаб қолиши ва уни “Дунё океанининг ҳар бир қаричига”  тарқатиши керак. Америкаликлар дунёнинг халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган ҳар бир бурчагига учиш ва сузиш имкониятини сақлаб қолиши керак.

Шунингдек, АҚШ айрим давлатларнинг “ҳаддан ортиқ денгиз амбицияларини” чеклаб туриши ва уларнинг жанговар имкониятларини чеклаш учун дунёнинг истадган нуқтасида  ўз ҳарбий-денгиз кучларини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Флотни кучайтириш

Баллистик ракеталар билан жиҳозланган атом сув ости кемалари АҚШни ядровий ҳужумдан сақлаб қолади, махсус кучлар эса ҳар қандай рақибга кутилмаганда  зарба бериши мумкин.  Америка адмираллари айтишига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қуруқлик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар қандай қирғоққа десант туширишга тайёр.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари “агрессияни чеклаб туриш учун” энг замонавий ахборот, кибернетик технологиялари ва денгиздан, сув остидан ва ҳаводан  туриб ҳужум қилувчи қуролларга эга.

Яқин йилларда денгиздаги қарама-қаршиликларда устуворликни АҚШ сунъий онг билан боғламоқда. АҚШ адмираллари хулосалига кўра, ушбу тизимлар жангда ўз устуворлигини исботлаган. Шу сабабли денгиз флоти уларни оммавий қўллаган ҳолда янгиланади.

Инсон иштирокисиз бошқариладиган денгиз платформалари ҳам “жуда муҳим”. Улар разведкада, кузатувда ва ҳужумда денгиз флоти имкониятларини кучайтиради. Ўн йиллик охирида ҲДФ шахсий таркиби роботлаштирилган аппаратлар билан яқин ҳамкорликда ишлашни ўрганиши керак.

АҚШ ҲДФ хулосасига кўра, белгиланган барча мақсадларни амалга ошириш учун флотни кенгайтириш ва кучайтириш керак. Янада кўпроқ атом сув ости кемалари, юқори ҳужум имкониятига эга бўлган ҳарбий корабллар керак. Янги корабллар “Созвездие”га ўхшаган кичик ўлчамли бўлиши керак.

Пентагон авиаташувчиларни ҳам ўз ҳисобидан чиқармайди. Авиаташувчилар ҳали ҳам АҚШ кучини намойиш қилувчи асосий восита бўлиб қолмоқда. Шунингдек “Колумби” ва “Виржиния” классидаги атом сув ости кемалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

“Рақамли” ва лазер технологиялар

АҚШ ҲДФ раҳбарияти айтишига кўра, фақат замонавий техника билан масала ҳал бўлмайди. Шахсий таркибни ўқитиш ҳам – муҳим аҳамиятга эга. Адмираллар айтишига кўра “денгизчилар нафақат хавфларга тезкор жавоб бериши, балким ўша давлат фуқаролари менталитетини яхши билган ҳолда, рақиб ҳаракатларини олдиндан билиш қобилиятига эга бўлиши керак”.

Бутун Ер шари бўйлаб Шимолдан Тинч океанининг ғарбигача “бўлажак можаролар” сценарийлари машқ қилинади. Масалан бу йил, АҚШ ҲДФ авиаташувчи гуруҳлари иштирокида десант манёврлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу машғулотларда бу йил биринчи марта, энг замонавий қуроллар билан жиҳозланган кичик тактик кибер-гуруҳлар иштирок этади. Адмирал Гилдей айтишига кўра, ушбу манёврлар кўлами “энг янги тарихда” мисли кўрилмаган даражада бўлади.

АҚШ ҲДФ стратегиясида ахборот ва рақамли технологиялар марказий ўрин эгаллаган. Улар иштирокисиз ҳарбий машғулотларни тасаввури қилиш қийин. “Рақамли технологиялар” денгиз жангини тез ва самарали олиб бориш имконини беради.

ҲДФ таҳлилчилари рақиб АҚШ ҳимоясини “жуда кўп ракеталар ёрдамида ёриб ўтишни” режалаштирмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли Пентагон кўплаб мобил ва стационар радарлар тизимидан фойдаланишни режалаштирган. Ундан ташқари АҚШ сув усти ва ости ҳарбий кемалари ва учувчисиз аппаратларининг ҳимоя хусусиятларини кучайтиришни режалаштирган. Яқин масофа жангларида эса анъанавий қуроллар билан бирга энергетик қуролдан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

425
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

84
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

84