Президент Белоруссии Александр Лукашенко

Лукашенко: Мирзиёев, Каримов ва йўқотилган йиллар ҳақида

1719
Икки давлат раҳбарларининг Кўксарой қароргоҳидаги учрашуви дўстлик ва очиқлик кайфиятида ўтди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон катта шижоатни амалга оширди, у бутун дунёга очилди, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко Кўксарой қароргоҳида сўзлаган нутқи давомида.

Беларусь президенти ўз нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида кўплаб илиқ фикрларни билдирди.

Жумладан, Ўзбекистондаги ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлаб ўтди.

“Дўстим Шавкатга айтганман, ҳафа бўлмагину, лекин биз сени улкан микроскоп остида кузатиб, хурсанд бўлиб келмоқдамиз. Сизга фақат таҳсин айтиш мумкин! Сиз икки йил ичида чорак аср давомида қилинмаган ишларни амалга оширдингиз. Сиз катта шижоатга йўл қўйдингиз, бутун дунё учун очилдингиз. Очилмасдан тараққий этиш мумкин эмас. Бугун ёпилсанг, сени шунчаки ёпиб, четга улоқтиришади, ҳаммадан охирида юраверасан”, - деди Лукашенко.

Беларус президенти Ўзбекистон халқи бугун тўғри йўлдан бораётганини эътироф этди.

“Болалар боғчасидан тортиб, мактабларгача қайта тикладингиз, ижтимоий ёрдамга муҳтож одамларни ҳимоя остига олиб, бундайлар бизда ҳам сизда ҳам етарли, уларга ёрдам қўлини чўзиб, миқёси жиҳатдан улкан мақсадларни ўз олдингизга қўйдингиз. Сиз ўзингиз учун ўсиш нуқталарини белгилаб олдингиз, уларсиз келажак йўқ. Бу икки йил учун сизларга фақат таҳсин айтса бўлади”, - деб таъкидлади Беларусь етакчиси.

Лукашенко, шунингдек, бу ютуқларда мағрурланиш керак эмаслигини қўшимча қилди. (Ўзбекистон) Президент(и) айтганидек, худо кўрсатмасин, агар тўхтасак, бўлди, орқага қайтиш бўлади.

Ўзбек халқи – меҳнаткаш халқ, биз бу борада ўхшашмиз.

Халқ бу халқ. Йигирма йилдан ошиқ муддатда унга ваъдалар беришди, лекин олдинга силжиш бўлмади.

Мана халқ ҳозир умидни қўлга киритди ва сиз бу халқнинг умидларини алдашга ҳаққингиз йўқ”- деди Беларусь президенти.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко 24 йиллик танаффусдан сўнг илк маротаба давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Лукашенконинг келиши олдидан Ўзбекистон пойтахтида 400га яқин икки давлат бизнес-доиралари иштирокида минтақалараро форум ўтказилди.

Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида кенг кўламли, аниқ мақсадларга қаратилган 19та ҳужжат имзоланди. Икки давлат раҳбарлари бунақа амалиёт иккала мамлакат сиёсий тарихида бўлмаганини бирдек эътироф этдилар.

1719
Мавзу:
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)