Флаги Узбекистана

Интеграция - Ўзбекистон учун боши берк кўчадан чиқиш йўлидир - Ищенко

1413
Ростислав Ищенко
Ўзбекистоннинг бугунги ҳолатини стратегик тупик сифатида таърифлаш мумкин, деб ҳисоблайди Ростислав Ищенко.

Бундан олдинги давлат раҳбарияти юритган сиёсат ўз даврининг ҳақиқатларига мос келмас эди, деб айтиш бўлмайди. Тўқсонинчи йиллардаги Россиянинг заифлиги ва ноаниқ ички сиёсий ҳолати Ўзбекистонга "қўшилмаслик" сиёсатини олиб боришга мажбур этган эди.

Бир томондан бу қисқа вақт давом этган "ажабтовур изоляция" даврига олиб келган эди. Минг йилликлар оралиғида Ўзбекистон Россия, АҚШ, ЕИ томонидан билдирилган катта қизиқишдан фойдаланган ва ҳар бир алоҳида ҳолат, ҳар бир алоҳида дастур бўйича ҳамкорлик шартлари бўйича савдолаша оларди. Бошқа томондан, ўрта истиқболда бундай позиция стратегик ташаббусни йўқотиб қўйишга, Тошкентнинг ўз ўзини изоляция қилишига ва минтақада ҳақиқий сиёсий вазни пасайишига олиб келди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг потенциал имкониятлари улкан ва шундайлигича қолмоқда. Ўрта Осиёдан Ғарбнинг сиқиб чиқарилиши натижасида, минтақада Россия иштирокидаги интеграцион лойиҳалар иштирокчилари устуворликни эгалламоқда. Табиийки, улар бу билан иқтисодий тараққий этиш учун янада кенгроқ имкониятларга эга бўлмоқда - Россия бозорига имтиёзли шартлар асосида кириб бориш улар учун рақобатбардош устуворлик саналади.

Россия геосиёсий позициялари қанчалик мустаҳкамланиб бориши сари, унинг Ўрта Осиёдаги устуворлиги ошмоқда, шундай экан миллий иқтисодларни жадаллик билан ривожлантиришда ЕОИИ, ҳарбий-сиёсий хавфсизликни таъминлашда эса ОДКБ (КХШТ) аҳамияти ошмоқда.

Мана шу нуқтаи-назардан "ажабтовур изоляция" сиёсати 2004-2005 йилларда ўз аҳамиятини йўқотган. Ўшанда Тошкент сиёсатининг ўзгариши аниқ дивидендларни олиб келиши мумкин эди. Аммо бир неча иккиланишлардан сўнг ўзбек раҳбарияти ўзининг аввалги позициясида қолишни афзал кўрди. Ўша вақтдан буён ўз вақтида ютуқли саналган сиёсат (ташқи жиҳатдан сезилмаса-да) ва мамлакат манфаатлари ўртасидаги жарлик тобора чуқурлашмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси сони унинг иқтисодига кўра тезроқ ўсмоқда. Тунис сценарийси асосида нотинчликни юзага келтирувчи омиллар ҳам кўпаймоқда. Яқин истиқболда ҳозирги режим барқарорлигини етарлича таъминлаш учун ҳарбий-сиёсий кўмак олиш, иқтисодий ўсишни ортда қолдираётган аҳоли сони ўсиши ва таркиби тобора ёшариши сингари муаммоларга ечимни Тошкент бугун фақат ЕОИИ ва ОДКБга аъзо бўлиш орқали ҳал эта олади.

Аммо бу осон туюлгани билан, ундай эмас. Чунки бугунги кунда минтақадаги таъсир учун Ўзбекистон билан рақобатлашиб келаётган Қозоғистон ушбу икки ташкилот аъзоси саналади. Шу боис, Остона ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ўтказиладиган музокараларда Тошкентнинг рақобатбардош имкониятларини заифлаштирувчи талабларни илгари суриши мумкин. Тошкент эса бундай талабларга кўниши амримаҳол.

Яъни Ўзбекистон раҳбарияти ўзининг "изоляция сиёсати"ни бирданига интеграция сиёсатига алмаштириши мураккаб жараён. Аммо мамлакатда ташқисиёсий курсга ўзгартириш киритиш сингари бошқа имкониятлари ҳам мавжуд. Тошкент евроосиё интеграллашув механизми бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзоси (ШҲТ) саналади. Яъни бунда Ўзбекистон анъанавий бўлган йўл(кичикдан каттароғига) эмас, балки умумий интеграллашув моделидан алоҳида бўлган модел сарига ўзига йўл очиши мумкин.

У ШҲТ доирасида қанчалик фаоллашса, шерикларнинг ҳам Ўзбекистон билан собиқ иттифоқ интеграллашув лойиҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиши шунчалик ортади.

1413