Молодые люди держаться за руку

Никоҳ шартномасини мажбурий қилиб белгилаш яхшиликка олиб келмайди - эксперт

528
Деменковнинг сўзларига кўра, бу ерда эр ва хотин томонидан биргаликда орттирилган мол-мулк борасида саволлар туғилиши ва бу кескин эътирозларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки ўртада улушлар тенглиги тўғрисида масала ўртага ташланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда никоҳ шартномалари барча янги оилалар учун мажбурий бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Россиялик адвокат Филипп Деменков эр-хотинни никоҳ шартномасини тузишга мажбурлаш яхшилик билан якун топмаслиги мумкинлигини айтмоқда.

"Агар мамлакатда эр-хотин учун никоҳ шартномаси мажбурий этиб белгиланадиган бўлса, у ҳолда оила кодексидаги тенглик принципидан воз кечиш керак бўлади. Яъни бу оила кодексини тўлалигича қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ва умуман олганда оила институтини ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилишига олиб келиши мумкин. Эркак ва аёлни қонунан никоҳ шартномасини тузишга мажбур этиш - яхшиликка олиб келмайди. Чунки ҳар қандай шартнома сингари никоҳ шартномасини ҳам даъво орқали судда қайта кўриб чиқиш мумкин", - дейди эксперт.

Деменковнинг сўзларига кўра, бу ерда эр ва хотин томонидан биргаликда орттирилган мол-мулк борасида саволлар туғилиши ва бу кескин эътирозларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки ўртада улушлар тенглиги тўғрисида масала ўртага ташланиши мумкин.

Эксперт шунингдек, Ўзбекистонда никоҳ шартномасини жорий этишга - мажбуриятни кучайтириш дея қаралаётгани ҳам халқаро амалиётга унчалик тўғри келмаслигини билдирди. Сабаби, халқаро амалиётда никоҳ шартномасига мажбурият юки деб эмас, балки имконият сифатида қаралади.

Яъни шартнома - кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган айрим масалаларни тўлиқ бартараф этиш учун имкониятдир. 

Адвокат Деменков Россия қонунчилигидан мисол келтирар экан, бу ерда ҳеч ким ҳеч кимни никоҳ шартномасини тузишга мажбур эта олмаслигини қўшимча қилди.

528