Лидер Исламского государства (ИГ, запрещена в РФ) Абу Бакра аль-Багдади

Эксперт ИД етакчиси ал-Бағдодий акс этган видео пайдо бўлишини хавфли ҳодиса, дея баҳолади

927
РФ Қуролли кучлари захирадаги офицерлар уюшмаси миллий ассоциацияси директорлар кенгаши раиси, захирадаги генерал-майор Владимир Богатырев беш йил деганда илк маротаба "ИД" етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий акс эттирилган видеоролик тарқалиши юзасидан ўз мулоҳазасини баён этди

Илгарироқ Интернет тармоғида ИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлганди. Ролик қаерда ва қачон суратга олинган - номаълум. Видеода ал-Бағдодийга ўхшаган, соқолининг пастки қисми сариқ рангга бўялган эркак акс эттирилган. У видеодаги бошқа иштирокчилар билан суҳбат давомида Суриядаги Багуз шаҳри - ИДга тегишли сўнгги территорияда террорчилар мағлубиятга учраганини тан олади.

Sputnik радиосига берган интервьюсида Богатырев террорчилар ўз етакчилари ҳақида ёлғон маълумот тарқатишлари мумкинлигини айтди.

"Интернет тармоғида ИД етакчиси тириклиги борасида тарқалган хабарлар - бу мураккаб, яхшигина конспирация қилинган, фейк янгиликларни яратишга қодир, зарурат туғилганда ёлғон маълумотни ҳақиқат сифатида етказадиган, бошқа регионларда қайта туғилишга ва ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда кенг диапазонда таҳдидлар яратишга қодир ташкилот эканини англатади", — деди Богатырев.

У шунингдек, ал-Бағдодийнинг тириклиги ҳақида видеонинг пайдо бўлганини - "хавфли ҳодиса", дея баҳолади.

"ИД — бу судралувчи тизим, у билан бирлашган ҳолда кураш олиб бориш лозим, яъни дунёдаги барча махсус хизматлар кучини жамлаб, дунё жамоатчилигини огоҳликка чақириб, кураш учун кучларни бирлаштириш лозим", - деди ҳарбий эксперт.

Илгарироқ, Ироқ хавфсизлик органидаги манбалар, Абу Бакр ал-Бағдодий Багуз шаҳрида йўқлигини, аммо у шаҳарни эгаллаш бўйича SDF операция бошланишига қадар у ерга бир неча бор келганини айтган эди. У ташқи кўринишини ўзгартирган - соқолини калтартирган, сариққа бўяган, охирги икки йилда эса камҳаракатланувчи ҳаёт тарзини кечираётгани туфайли ортиқча вазндан азият чекиши маълум. Бундан ташқари, у бир неча марта Суриядан Ироққа қочиб ўтишга уринган, аммо бу уринишлари беҳуда кетган.

Сўнгги вақтларда ал-Бағдодий автоколонналар ҳамроҳлигида ҳаракатланишдан воз кечган, асосан оддий автомобилларда ёхуд таксида ҳаракатланади.

927