Золото

Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

2181
(Янгиланган 15:42 12.05.2019)
Олтин – энг қаттиқ валюта, унга доллар курси ҳам, инфляция ҳам ҳеч қандай санкциялар ҳам таъсир қилмайади.

ТОШКЕНТ, 12 май —Sputnik. Россия ва Хитой тобора кўпроқ олтин сотиб ола бошлашининг сабаби – улар дунё иқтисоди қонунларини ўзгартирмоқчи деб ҳисоблайди бир неча хорижий экспертлар. РИА Новости хабарига асосан.

Умумжаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоб-китобига кўра, ўтган йилда Россия, Хитой ва Ҳиндистон марказий банклари ўта фаол равишда олтин заҳираларини оширишда давом этган. Бугунги кунда Россия олтин заҳиралари ҳажми 2112тоннага, Хитой олтин заҳиралари – 1853 тоннага. Бу 1971 йилда АҚШ жаҳон савдосида олтин стандартидан  воз кечганидан сўнг - энг катта кўрсатгич. Айни дамда Россия олтин заҳиралари миқдори бўйича дунёда бешинчи ўринга кўтарилган.

Сўнгги вақтларда Ҳиндистон ҳам олтин заҳираларини оширишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йилда ушбу мамлакат Марказий банки 42 тонна олтин сотиб олиб мамлкат олтин заҳираси ҳажмини 600,4 тоннага етказди.

Шу билан бир вақтда, Россия Марказий банки доллар ва америка давлат облигацияларида сақланаётган маблағлар ҳажмини кескин камайтирган.

Дунёнинг энг йирик ва энг тез тез ўсиб бораётган иқтисодлари олтин заҳираларини оширишга иштиёқини бугунги кунда кузатилаётган геосиёсий ва иқтисодий номаълумлик билан изоҳлаш мумкин, дейди WGC.

Келажак номаълумлик бўлган даврларда, олтин ҳар доим яхши “суғурта” бўлган. Чунки унга ҳеч қандай сиёсий ёки иқтисодий санкциялар таъсир қилмайди. Уга учинчи мамлакатлар таъсир ўтказа олмайди. Иккинчидан, мамлакатда олтин заҳиралари қанча кўп бўлса, хорижий инвесторларнинг ишончи ҳам шунча ортади.

“Олтин – дунёдаги энг қаттиқ валюта. У доллар курси ўзгаришидан жуда яхши ҳимояланган, унга инфляция ҳам жуда кам таъсир қилади. Керак бўлганда уни жуда тез сотиш мумкин. Россиянинг катта олтин заҳиралари сармоядорларнинг рублга ишончини орттиради”, - дейди Рональд-Петер Штеферле, Германиянинг Incrementum компанияси аналитики.

Яна бир эксперт Билл Холтер фикрига кўра, АҚШ бугунги кунда тўпланиб олган қарзларини тўлаши амри маҳол. Буни Хитой ва Россия жуда яхши тушунишади ва ўзларини ҳимоялаш мақсадида олтин ва кумуш заҳираларини оширмоқда. Олтин ва кумуш – ҳар қандай қоғоз валютанинг энг катта рақиби, дейди эксперт.

Яна бир америкалик эксперт, бозор таҳлилчиси ва профессионал трейдер Грегори Маннарино фикрига кўра, бугунги кунда дунёда вужудга келган вазият – олдин ҳеч қачон бўлмаган. У “эркин бозор” ёки “бозор иқтисоди” тушунчасидан йироқ. Ҳукумат доимий равишда қоғоз пул чоп этишда давом этмоқда. Ҳеч қандай иқтисодий ривожланиш кузатилмаяпти. Бу нафақат АҚШда балким бутун дунё миқёсида кузатилмоқда, дейди эксперт.

Ушбу вазиятда марказий банклар учун ҳам хусусий инвесторлар учун ҳам энг яхши стратегия – олтин заҳиралари миқдорини ошириш, деб бир овоздан таъкидлашмоқда экспертлар.

“АҚШ бозорида тарихда энг катта бўлган “иқтисодий пуфак” шаклланмоқда. Олтин ва кумуш нархи эса - минимал даражада. Келажакда айнан ушбу активлар нархи кескин ўсади”, - деб ҳисоблайди Маннарино.

Худди шундай мулоҳаза яқинда Goldman Sachs компанияси экспертлари томонидан ҳам эълон қилинган эди. Уларнинг фикрига кўра, доллар босма машинасини тинимсиз ишлатиш оқибатида, реал активлар, биринчини навбатда олтин нархи осмонга чиқиб кетиши аниқ.

Иккинчи томондан дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи компания Newmont Goldcorp пргнози бўйича, 2022 йилга келиб дунёда олтин қазиб олиш ҳажми кескин тушиб кетади, 2034 йилда эса Ердаги олтин заҳиралари мутлақ якунига етади.

2181