Флаги России и Узбекистана

Россия Ўзбекистон: иқтисодий ўсишнинг умумий векторлари

1030
Елена Кузьмина
Постсовет тадқиқотлари маркази сектор мудири (ИМЭМО РАН) Елена Кузьмина - Sputnik Ўзбекистон учун.

Россия-Ўзбекистон иқтисодий муносабатлари доимо самарали ва ўзаро манфаатли бўлиб келган. Тошкент ўзоқ йиллардан буён МДҲ мамлакатлари орасида Россиянинг тўртинчи савдо шериги ҳисобланади, бу Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажмига мос келади.

Ўзбекистонда 2016 йил охирида янги тараққиёт стратегияси қабул қилингандан сўнг, томонларнинг иқтисодиётнинг турли соҳаларида янада фаол ўзаро ҳамкорлиги бошланди.

Агар олдин ёқилғи-энергетика соҳаси ҳамкорлик устувор бўлган бўлса, энди бугун Москва ва Тошкент ўртасидаги икки томонлама алоқалари турли йўналишларда олиб борилмоқда.

Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 2018 йилда 9 млрд долларни ташкил қилди.

2018 йилда октябрда биринчи минтақалараро форум доирасида 800 та умумий қиймати 27 млрд долларлик савдо-инвестиция битимлар ва меморандумлар имзоланди.

Улардан катта қисми – инвестиция битимлари (20,8 млрд доллар), яна 6,2 млрд долларлик савдо шартномаларидир. Ўзбекистонда 79 та янги қўшма корхоналар, 23 та савдо уйлар ва 20 та логистика марказлари ташкил қилинади.

Энергетика

Энг йирик инвестициялар ҳали ҳам Ўзбекистон нефть ва газ саноатида амалга оширилади.

Хусусан, “Лукойл” 15 йиллик иш фаолияти давомида Ўзбекистонга 8 млрд доллар инвестиция киритди ва яқин йиллар ичида амалдаги лойиҳаларни ривожлантириш учун 2 млрд долларни киритади. Маблағлар Гиссар ва Қандим конларида қазиш ишлари даражасини ушлаб туришга йўналтирилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Россия компанияси нафақат геология-қидирув ва қазиш ишлари билан шуғулланади, балки газни қайта ишлаш йўналишида иш олиб боради. 2018 йил апрелда компания Қандим газни қайта ишлар мажмуасини ишга туширди.

Россиянинг бошқа компанияси – “Газпром” Ўзбекистонда 2006 йилдан бери фаолият олиб боради ва Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасига 400 миллион доллардан ортиқ маблағни инвестиция қилди.

2018 йил октябрида Gazprom International ва Ўзбекистон Шарқий Устюртдаги кон бўйича 25 йиллик муддатга битим имзолади. Бу лойиҳа “Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” ўртасидаги 10 йиллик муносабатларининг мантиқий ривожланиши бўлди. Умумий инвестиция ҳажми 700 миллион доллар даражасида режалаштирилди.

Углеводород ва шиналар

Бугунги кунда Ўзбекистон углеводородларни қайта ишлашга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу нафақат экспорт даромадларини оширади, балки ресурс ҳаражатларини қисқартиради.

Ушбу соҳада ҳам Россия компаниялар билан келишувлар имзоланди.

Хусусан, “Газпромбанк” Шўртан газ кимё корхонасида тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни яратиш лойиҳасини молиялаштирди, шу жумладан, Россиянинг "Криогенмаш" компанияси томонидан ҳаво тозалаш қурилмалари экспорт қилиниши учун маблағ ажратди.

Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган замонавий ёқилғи қуйиш мажмуаси қурилмоқда. Қурилиш буюртмачиси ва келгусида эксплуатация қилувчи Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси - Jizzakh Petroleum бўлди.

Ўзбекистон ҳукумати Ангрендаги резинатехника заводини шина ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Россия “Татнефть” компаниясига ишонарли бошқарувига берди.

Заводни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ компания маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватлар ва номенклатурани кенгайтириш билан шуғулланади. Завод ишчилари малака ошириш учун  “Татнефт” компанияларига юборилади. Ишлаб чиқариш кенгайиши Ўзбекистон авто йирик корхоналари - GM Uzbekistan ва Самарқанд автозаводларини тўлиқ шина билан таъминлаши зарур.

“Атом” кадрлари ва металлургия

Ҳамкорликнинг энг муҳим янги соҳаси атом энергетикаси бўлди. 2018 йил сентябрда Россия ва Ўзбекистон ўртасида республикада атом электростанцияни қуриш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Россия лойиҳаси иккита энергоблокларни яратишни кўзда тутади. Биринчиси 2028 йил охиригача эксплуатацияга киритиш режалаштирилган.

АЭС қуриш ҳақида битим нафақат лойиҳанинг техник ва молиявий параметрларини ўз ичига олади, балки бўлажак станция учун кадрларни тайёрлаш масаласини ҳам назарда тутади. Жумладан, республикада Москванинг муҳандислик-физика институтининг филиали очилиши ҳақида гап боради.

Ҳозирги вақтда Москва ва Тошкент ўртасида тоғ-қон саноати ва металлургия тармоқларида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Урал тоғ-металлургия компанияси Тебинбулоқ қон конида лойиҳани амалга оширмоқда. Инвестиция ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил қилади.

Россиянинг бир неча етакчи компаниялари қурилаётган Тошкент металлургия заводига ускуналарни етказиб беришмоқда. "Уралкран", "Энергоавангард", "Веза", "Промтрейдимпекс", "Южно-Уральский весовой завод" ва "Пермглавснаб" корхоналари билан шартномалар имзоланган.

Россия "Тяжмаш" компанияси Тошкент вилоятида Ёшлик-I конида мис қайта ишлаш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг кичик бир қисмидир.

Ёғочдан тортиб машиналаргача

Мамлакатлар агросаноат, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги машинасозлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиши шароитида ўзаро савдо кўрсаткичлар ўсиб бормоқда.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо ҳажми 2018 йилда 20 фоизга ўсди ва 4,383 млрд долларни ташкил қилди.

Россия республика олиб кирган асосий товарлар темир, пўлат ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, нефть, ёғоч ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, шунингдек машиналар, механик қурилмалар.

Ўзбекистон Россияга асосан пахта, тўқимачилик маҳсулотлар, пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, мева-сабзавотлар импорт қилинган.

Миграциянинг “ёруғ томони”да

Томонлар катта эътибор қаратадиган яна бир муҳим йўналиш - меҳнат миграциясидир.

Россия ИИВнинг маълумотларига кўра, 2018 йилда 4,5 миллион Ўзбекистон фуқаролари миграция ҳисобига олинган.  Меҳнат мигрантларининг ватанига пул ўтказмаларининг (фақатгина банк тўлов тизимлари орқали) миқдори эса 4,08 млрд долларни ташкил қилди.

Россия ва Ўзбекистон миграция оқимини тартибга солиш, уни соядан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.  

Бугунги кунда Россиянинг қатор вилоятларида Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини саноат объектлари ва қурилиш лойиҳаларига расмий таклиф қилиш дастурлари амал қилади.

Ушбу дастурларнинг кўрсаткичлари Ўзбекистон вилоят ҳокимлари даражасида келишилган. Масалан, бундай битим Санкт-Петербург, Ленинград вилояти ва Самарқанд вилояти билан амал қилади.  

Умуман олганда, Россия - Ўзбекистон иқтисодий муносабатлари республика иқтисодиётига Россия инвестицияларининг сезиларли ўсиш, қўшма ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги саноат соҳаларини яратиш билан тавсифланади.

Бундан ташқари,  ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг юқори суръатлари сақланиб қолмоқда, ўзаро ташқи савдо ўсиб бормоқда ва меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича тизимли воситалари яратилмоқда.

1030