Фахритдин Абдурахманов

ЎзДЖТУ декани Ўзбекистонда рус тили ҳақида: ҳолат абгор эмас, лекин мураккаб

187
Тошкентда рус тилини ривожлантириш ва ўрганиш масалаларига бағишланган "Виноградов таълимоти" XV юбилей анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети рус филологияси факультети декани Фахриддин Абдураҳмоновга кўра, республикада рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳаддан ортгани кузатилмоқда, аммо бу соҳадаги аҳвол идеал даражадан ҳали анча узоқ

Деканнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилдагина республикада рус тили мутахассисларини тайёрлаш даражаси ижобий томонга ўзгарган. Бу статистик маълумотлар билан ҳам тасдиқланади.

"Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев сиёсати туфайли Ўзбекистонда рус тилини ўрганишга бўлган эътибор ёшлар томонидан ҳам, давлат томонидан ҳам кучайиб бормоқда. Бу йўналишда тил ўрганишга бўлган қизиқиш кескин ортди, дея шубҳасиз айтиш мумкин. Агар ўтгангидан олдинги йилда рус бўлимига 60-70 киши ўқишга кирган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич - 360 нафарни ташкил этди. Лекин бу албатта, етарли эмас. Ахир биз узоқ йиллар минусда бўлганмиз. Ҳолат абгор эмаску, лекин ҳар қандай ҳолатда мураккаб", - деди Абдураҳмонов.

Декан, бугунги кундаги ташқисиёсий ва иқтисодий ҳолат лингвистикада янги стратегия қабул қилиниши лозимлигини талаб этмоқда деган фикрда.

"Москва ва Тошкент ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги даражасидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкин-ки, глобал лойиҳалар (АЭС ва бошқа йириккўламли объектлар)ни юқори малакали мутахассислар ва рус тилини билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди", - дейди у.

Деканнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

187