Станислав Тарасов

Эксперт Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи юзасидан фикр билдирди

795
(Янгиланган 15:39 19.02.2020)
Сиёсатшунос, Яқин Шарқ ва Кавказ мамлакатлари масалалари бўйича эксперт Станислав Тарасовнинг фикрига кўра, Туркия ҳозир янги бозорларни қидиришга уринмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Пресс-служба президента Узбекистана

Сиёсатшунос, Яқин Шарқ ва Кавказ мамлакатлари масалалари бўйича эксперт Станислав Тарасов ушбу ташриф юзасидан мулоҳазаларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳозир янги бозорларни қидиришга уринмоқда, чунки унинг Ғарб билан муносабати яхши эмас, жумладан, мамлакатнинг ўзи санкция режимлари босими остида.

“Турк давлатлари, Анқаранинг ўзи билан муносабатлар конъюнтура хусусиятига эга, чунки Анқара турк дунёси етакчиси бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди. Ҳозир у оддий бўлмаган вазиятда. Агар илгари унинг етакчилиги сўзсиз кўрилган бўлса, энди эса Турцияни Европага олишмаяпти. Шунингдек, унинг молиявий имкониятлари йўқ. Табиийки, турк дунёсида етакчилик учун кураш олиб борилмоқда”, - деди Тарасов Sputnik радиоси эфирида.

Қуйидаги подкастда сиёсатшуноснинг тўлиқ фикрини рус тилида тинглашингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев посетит Турцию
795
Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)