СССР ва Россияда Ғалаба парадлари қандай ўтказилган

1252
Россия раҳбариятининг Ғалаба куни парадини 2020 йилда кечиктиришга оид қарори, COVID-19 пандемиясининг авж олиши шароитида минглаб одамларнинг соғлиғини сақлаш учун мувозанатли ва мақбул кўринади.

1945 йилдан кейин 20 йил давомида Ғалаба кунида ҳарбий парадлар бўлмаган. СССРда улар Қизил майдонда атиги тўрт марта - 1945, 1965, 1985 ва 1990 йилларда ўтказилган.

Россия раҳбариятининг Ғалаба куни парадини 2020 йилда кечиктиришга оид қарори, COVID-19 пандемиясининг авж олиши шароитида минглаб одамларнинг соғлиғини сақлаш учун мувозанатли ва мақбул кўринади. Шунга қарамай, парадни вақтини кўчириш осон бўлмайди.

Президент Владимир Путин Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Москва Қизил майдондаги ҳарбий парадни, Россия Федерацияси ҳудудларидаги парадларни ва бошқа оммавий тадбирларни, шу қаторда "Ўлмас полк" юришини кейинга қолдириш ҳақида топшириқ берди. Россия раҳбари ушбу тадбирлар қачон ўтказилиши муддатини эълон қилмади, аммо улар шу йилнинг ўзида ўтказилишига ваъда берди.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ва Москва шаҳар мэрияси 9 май куни ҳарбий парадни меҳмонлар ва томошабинларсиз ўтказиш вариантини кўриб чиққан эди. Аммо фахрийлар, "Ўлмас полк" ва бошқа жамоат тадбирлари ташкилотчилари Ғалаба кунини нишонлашни кейинга қолдиришни таклиф қилишди.

Қизил майдонда асосий ҳарбий парадга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бир неча ой давом этадиган ва миллиардлаб рубл маблағларни ташкил этадиган мураккаб тадбир. Парад вақтини кўчириш технологик, психологик ва молиявий жиҳатдан ҳам енгил эмас. Ҳарбий сафнинг гўзаллиги - айсбергнинг кўринадиган учидир, ўн минглаб одамларнинг кўп кунлик саъй-ҳаракатлари ва ажойиб логистика натижасидир.

Россиянинг турли минтақаларидан келган 15 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар Ғалаба Парадига тайёргарликни анъанавий равишда Москва яқинидаги Алабино полигонида бошлайдилар. Масалан, Жуковский ва Гагарин номидаги ҳаво кучлари академиясининг 1500 зобит ва курсантлари Воронеждан Москва вилоятига бир неча Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётларида келтирилди. Кундалик ҳаётни ташкил қилиш ва давом этаётган ўқув жараёнини ташкил этиш учун курсантлар билан бирга бўлинма командирлари, ўнлаб факултетларнинг ўқитувчилари ва қўшинлар таъминоти хизматлари мутахассислари ташриф буюришди. Бошқа ҳарбий университетлар ва тузилмалар 450 кишилик парад қисмларини тақдим этган, аммо уларни барчасини ташкиллаштириш ва алгоритмлар тенг даражада кўп қиррали.

Парад сафи "қутилар" нинг машғулотлари қўшинлар ва университетларнинг доимий дислокациясида декабр-январ ойларидаёқ бошланади. Шу тариқа ҳарбийлар сафининг ажойиб бирлиги ва уйғунлигига эришилади. Пиёда парад бўлинмаларидан ташқари, қуруқлик ва авиация ҳарбий техникалари экипажлари (жами 400 та бирлик) машқ қилади. Қоидага кўра, Алабино полигонида параднинг 10 дан ортиқ "синов" репитициялари ўтади, сўнгра Москвада учта бош репитиция (апрел охирида ва май ойининг бошларида) бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 15 апрелига қадар Москва вилоятида тўртта авиация машғулотлари бўлиб ўтди - бу ҳаво ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил қилиш ва кузатиш нуқтаи назаридан энг сиғимлиги.

Сафдаги урф-одатлар

Ғалаба Парадларини ҳар йили ўтказиш нисбатан яқинда пайдо бўлди. Улуғ Ватан уруши тугаганидан сўнг, бундай тадбирлар кўпроқ социалистик байрамларга – 1 май куни ва октябр инқилобининг навбатдаги нишонланиши (7 ноябр) билан бирга ўтказилган. Эҳтимол, СССРда жуда катта ташкилий юк ва катта харажатлар туфайли, Қизил майдонда Ғалаба куни шарафига ҳарбий парадлар фақат тўрт марта - 1945, 1965, 1985 ва 1990 йилларда бўлиб ўтди. Бугун бу ақлга сиғмайдиганга ўҳшайди, аммо 1945 йилдан кейин Москвада 20 йил давомида Ғалаба кунида ҳарбий парадлар бўлмаган. 1947 йилда СССР Олий Кенгаши Президиуми 9 майни иш куни (17 йил давомида) деб белгилади ва фақат 1965 йилда Ғалаба куни яна байрам кунига айланди (Ғалаба Байроғи биринчи марта олиб чиқилди ва Москвага "қаҳрамон-шаҳар" унвони берилди).

Тарихий можаро ташқи сиёсий шароитлар ва 1940-1950 йиллар охиридаги мамлакатдаги ички сиёсий вазият билан изоҳлашга ҳаракат қилмоқдалар. Совуқ уруш бошланди, барча куч ва воситалар мудофаани кучайтиришга ташланди. Ҳукумат Ғалаба маршали Георгий Жуковнинг умумҳалқ шон-шарафини ноҳақ баҳолади. Йўқотиш оғриғи ҳам жуда катта эди - урушда ҳалок бўлган Қизил Армиянинг миллионлаб аскарлари бевалари ва болалари 9-майни биринчи навбатда хотира ва қайғу куни деб ҳисоблашган. Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида бугунги кунгача бу байрам "кўзларда ёш билан" нишонланади. Тарихчилар ҳалигача урушда ҳалок бўлган совет фуқаролари сони тўғрисида баҳслашмоқда, улар 28 миллион киши сонини тилга олишмоқда. Шунга қарамай, Улуғ Ватан уруши тугаганидан 20 йил ўтгач, совет фуқароларининг ваҳшийликни билмаган авлоди улғайди, ҳаёт фахрийлар эса ёшлар онгига унчалик фаол таъсир кўрсатолмаган. Ғалаба кунидаги тантанали ҳарбий парадлар жамиятни асосан кўпроқ бирлаштирди, ватанпарварлик ва ҳарбий меҳнатга ҳурматни шакллантира бошлади. Россияда 9 майдаги парадлар 1995 йилдан бери мунтазам ўтказила бошлади, ҳарбий авиация эса тантанали тадбирларда 2005 йилдан қатнашишни давом эттирди.

Вақт таъсир этмайди

1945 йил 9 майда Москвада ҳеч қандай ҳарбий парад ва алвон чиннигуллар бўлмаган, шаҳар аҳолиси шунчаки қувонишиб, йиғлаб, кўчаларда одамлар бир-бирларини қучоқлаган. Совет қўшинларининг Берлиндаги паради 1945 йил 4 майда Бранденбург дарвозаси ёнида бўлиб ўтди, уни шаҳарнинг ҳарбий коменданти генерал Николай Берзарин қабул қилди. Москвадаги биринчи Ғалаба Паради 1945 йил 24 июнда маршал Константин Рокоссовский қўмондонлиги остида бўлиб ўтди, уни маршал Георгий Жуков қабул қилди. 10 та фронтдан, Ҳарбий-денгиз флоти ва Мудофаа халқ комиссарлигидан 12 та бирлашган полк қатнашган. Жами, 12 мингдан ортиқ илғор ҳарбий хизматчилар, Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шараф орденлари тўла эгалари. Парад охирида мағлуб бўлган фашист қўшинларининг 200 байроғи Кремл девори остига ташланди. Эслатиб ўтамиз, ўша йилнинг 16 сентябр куни Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида Совет қўшинларининг Япония устидан қозонилган ғалабасига бағишланган парад бўлиб ўтган.

Ҳеч бир парад бир-бирига ўхшамайди, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга, аммо 1995 йил 9 майда Қизил майдонда 1945 йилдаги тарихий Ғалаба Паради қайта қурилди. Фахрийларнинг бирлашган полклари уруш йилларининг барча 10 фронтни ўз байроқлари билан намойиш этилди. 19 май куни эса Ғалаба ҳарбий парадлари ҳар йили Москвада, ҳарбий округлар, флот, умумқўшин армиялар ва Каспий флотилиясининг штаблари жойлашган қаҳрамон-шаҳарлар ва шаҳарларда ўтказилиши бўйича федерал қонун қабул қилинди.

Ҳарбий парадлар йиллар давомида янада технологик ва сиёсий жиҳатдан мураккаб ва ажойиб бўлиб бормоқда. 2005 йилда Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланди ва Қизил майдонда биринчи марта нафақат ғолиблар, балки Германия канцлери Герхард Шрёдер билан бирга келган Вермахт фахрийлари ҳам иштирок этишди. Парадда 4 минг нафар россиялик уруш фахрийси ва 7 минг амалдаги ҳарбий хизматчи қатнашди.

Россиянинг оғир ҳарбий техникалари, жумладан ОТРК "Искандер" ва "Т-90" танклари Қизил майдон бўйлаб биринчи марта 2008 йил май ойида юришди. 2010 йил 9 май куни Қизил майдонда ўтказилган парадда Буюк Британиядан келган хорижий ҳарбий хизматчилар (ушбу мамлакатда хотира тадбирлари 8-9 май кунлари ўтказилади), АҚШ, Франция, Польша ва МДҲ давлатлари (ҳар биридан 75 кишидан) иштирок этди. 2011 йилги парад рекорд даражада - 20 минг киши иштироки билан эсда қолди. 2014 йилги Ғалаба парадида Федерал қўриқлаш  хизматининг Президент (собиқ Кремл) полкининг кавалериячилари, 2015 йилда эса Кубан казаклари иштирок этишди.

Баъзи ҳарбий маросимларни фавқулодда бекор қилиш ёки бошқа вақтга кўчиришга келсак, Ғалаба кунида бунақаси ҳам содир бўлган. Масалан, 1945 йил 24 июнда об-ҳаво шароити туфайли параднинг авиацион қисми бекор қилинган. Ҳудди шу ҳолат 2017 ва 2019 йилларда ҳам содир бўлди. Ғалаба бундан кучини йўқотмайди. Совет Иттифоқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парад қачон ўтказилса ҳам, бизнинг умумий тарихимизни "кўчириб" бўлмайди ва уни қайта ёзиб бўлмайди: 1945 йил 8 май Марказий Европа вақти билан соат 22:43да (Москва вақти билан 9 май соат 00:43 да) Берлин атрофида генерал-фельдмаршал Вилгельм Кейтель, Люфтваффе вакили генерал-полковник Штумпф ва Кригсмарине вакили Адмирал фон Фридебург Германияни тўлиқ таслим бўлганлиги тўғрисидаги далолатномани имзоладилар.

1252
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Америкаликларга Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораториялар нимага керак?

476
(Янгиланган 17:38 29.05.2020)
Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. РИА Новости муаллифи буни ўрганди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik, Галия Ибрагимова. "АҚШ бутун дунё бўйлаб, шу қатори, чегараларимиз атрофида, ҳарбий биологик фаолият олиб бормоқда", - деди Сергей Лавров КХШТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида. Москва узоқ вақтдан бери қўшни давлатларнинг биологик хавфсизлиги ҳақида ҳавотирда. Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. Россия расмийларининг, айниқса, Грузиядаги Лугара номидаги марказга оид саволлари кўп. Вашингтонга буларнинг нима кераги борлиги ҳақида РИА Новости материалида ўқинг.

Қасддан чиқариб юбориш

Қозоғистонда коронавирусдан биринчи зарарланиш март ойининг бошида қайд этилди. Ҳукумат чегараларни ёпиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернетда ушбу вирус 2016 йилда республиканинг жанубий-шарқида америкаликлар томонидан қурилган биолаборатория билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Олма-Ота Марказий реферанс-лабораторияси (ЦРЛ) Қозоғистон учун хос бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган. У Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази негизида фаолият юритади, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. У Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Қозоғистон мулки ҳисобланади. АҚШ ушбу иншоот учун 108 миллион доллар ажратган.

Вашингтон буни: минтақада АҚШ ҳарбийлари жойлашгани ва тадқиқотлар номаълум вирусли инфекциялардан ҳимояланишга ёрдам беради, дея тушунтирганди.

КХШТ, МДҲ ва ШҲТ саммитларида Москва вакиллари америкаликлар ушбу лабораторияларни Россия манфаатларига қарши ишлатишлари мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган. Аммо Қозоғистон расмийлари маҳаллий биологлар ишига ҳеч ким аралашмаслигига ишонтиришган.

"Хорижий олимларнинг иштирок этишига фақат қўшма тадқиқотлар ўтказилганда ва грант лойиҳалари амалга оширилгандагина йўл қўйилади", - деб изоҳ берган ЦРЛ.

2018 йилда Қозоғистонда менингит билан касалланишлар сони сезиларли даражада ошди ва Олма-Отада ЦРЛдан менингококк инфекция штаммининг сизиб чиқиши ҳақида гапира бошлашди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар қасддан вирус тарқалишига йўл қўйдилар, дея жиддий ёздилар. Шу тариқа, улар гўёки лабораторияда ишлаб чиқилган бактериологик қуролнинг самарадорлигини синаб кўрмоқчи бўлган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қандай эпидемия йўқлигига ишонтирган. "Қозоғистонда менингит билан касалланиш ҳолати 58 та, улардан 32 таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобласак, БССТ стандартларига кўра, улар жуда паст", - деди вазирлика.

Коронавирус ҳам ўхшаш тарихга эга. Ҳокимият фитнани рад этди ва ваҳима тарқатмасликка чақирди.

Фаолиятнинг ёпиқ режими

Совет даврида Арманистон ССР Микробиология институти энг йирик микробиология маркази ҳисобланган. 90-йилларда институтнинг илмий ишланмаларига АҚШ ва Буюк Британия қизиқиш билдирди. Арманистонлик мутахассислар Ғарб мамлакатларида амалиёт ўташга таклиф этилган.

2000 йилларда америкаликлар мамлакатда бир нечта биологик лабораторияларни очишга ёрдам берди. Пулларни, Қозоғистонда бўлгани каби, Пентагон ажратган. Фақат Арманистон Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси Миллий марказининг ўзига модернизация қилишга ўн миллион доллар сарфланди.

Ереван, Гюмри, Ванадзор, Мартуни ва Ижеванда қурилган илмий марказлар Кавказ минтақасига хос бўлган вирус ва штаммларни ўрганадилар.

Лабораториялар Арманистон соғлиқни сақлаш тизимининг бир қисмидир, аммо АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги бу ерга кириш ҳуқуқига эга. У ерда маҳаллий мутахассислардан ташқари, америкаликлар ҳам ишлайди.

Арманистондаги биолабораториялар ёпиқлилига Москва томонидан танқид билдиради. Шубҳаларни бартараф этиш учун ўтган йилнинг кузида бош вазир Никол Пашинян россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашга рози бўлди. Тафсилотларни келишиб олинди, аммо охиргига келиб Арманистон томони ушбу ҳужжатдан воз кечди.

Хавфли эпидемиология

2010-чи йилларда америкалик биологлар КХШТнинг яна бир аъзоси - Тожикистонга эътиборини қаратдилар. Улар юқумли касалликларнинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ноқулай эпидемиологик вазиятдан хавотирда эдилар. Ғарбнинг бир нечта жамғармалари тадқиқот марказларини ташкил этиш учун маблағ ажратди.

Шундай қилиб, 2013 йилда Душанбе шаҳридаги Гастроэнтерология институти негизида биологик хавфсизлик лабораторияси очилди. Ушбу лойиҳа Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африкада шунга ўхшаш иншоотларни барпо этган Франциянинг Мерьё хайрия жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

Одатда, французларга БМТ ва АҚШнинг USAID ҳалқаро ривожланиш бўйича агентлиги ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошди.

2019 йилда Республика сил касаллигини назорат қилиш маркази негизида лаборатория ташкил этишди. USAID ва Пентагон ҳомий бўлди. Маҳаллий биологлар, чет эллик ҳамкасблари иштирокида Марказий Осиёга хос бўлган сил, безгак, гепатит ва ўлат каби касалликларни ўрганмоқдалар.

Ўтган йили Тожикистон шимолидаги Исфара шаҳрида яна бир иншоот очилди. У ҳақида маълумот оз, уни ҳам америкаликлар молиялаштирди.

" Марказий Осиёда коронавирусдан олдин ҳам эпидемиологик вазият яхши эмас эди. Минтақага гепатит, ўлат, сил касаллиги хосдир, шунинг учун янги биолаборатория зарур. Уларга маблағ керак. Чет эл ёрдамисиз эплай олмаймиз",- деб тушунтирди РИА Новости-га Душанбе шаҳридаги Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Абдуғани Мамадазимов.

Тожик мутахассиси америкаликлар фаолиятида шубҳали нарсани кўрмайди. "Шунчаки улар доим биринчи бўлиб эътибор беради. Агар коронавирусдан кейин Россия, Хитой ёки ЕИ минтақага вирусларга қарши курашда фаол ёрдам бера бошласа, республика ҳукумати буни қўллаб-қувватлайди", - дейди эксперт.

Грузия патогени

Грузия КХШТга аъзо эмас, лекин Россия билан чегарадош ва Кавказда муҳим рол ўйнайди. Москва Ричард Лугар жамоат соғлиғини сақлаш тадқиқот марказидан хавотирда. Россия ҳукумати Тбилиси яқинидаги биолаборатория америкаликларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият юритади деб ҳисоблайди.

Шубҳалар бекордан-бекор пайдо бўлмайди. 2018 йил сентябр ойида Грузия давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе лабораторияда одамлар устидан эксперимент ўтказишлари мумкинлигини маълум қилиб Лугар марказида даволанаётган ўнлаб одамлар вафот этганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди. Шу билан бирга, у ерда Пентагоннинг буюртмаларини бажарадиган Американинг учта - CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий фирмалари биологлари ишлаган.

Гиоргадзе лабораторияда бактериологик ҳимоянинг юқори даражасида эканлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, марказда "зарарли моддалар сочиш ускуналари ва биологик фаол материал билан тўлдирилган ўқ-дорилар" мавжуд. "Мақсади жамиятни ҳимоя қилиш бўлган ташкилотга бу каби нарсаларни нима кераги бор?" - деб ҳайрон бўлди собиқ вазир.

Москвада буни эшитишди. ТИВнинг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари департаменти бошлиғи Владимир Ермаков Россия ўз чегаралари яқинида америка биологик тажрибаларига тоқат қилмаслигини маълум қилди.

Пентагонда Гиоргадзенинг айбловлари бемаънилик деб аталди. Тбилиси лабораторияни тинч ишланмалар билан шуғулланаётганига ва одамлар устида тажриба ўтказилиши ҳақида гап бўлмаганлигини таъкидлади. Грузия расмийлари Лугар марказига россиялик мутахассислар ташриф буюришига қарши эмас эди. Аммо бу режалар ўтган йилги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги инқироз туфайли барбод бўлди.

"Грузия ҳеч қачон физик-кимёвий биология соҳасидаги тадқиқотлар билан қизиқмаган. Ва ушбу лабораторияда ходимларнинг ҳимояси юқори биологик даражада эканлиги кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Бу каби оғир патогенлар билан шуғулланиш нима учун керак?" - дейди РИА Новости билан суҳбатда биология фанлари доктори, Сибир федерал университети профессори Николай Сетков.

Вектор вирусология марказининг илмий ишлар бўйича бош директор ўринбосари Александр Агафоновнинг таъкидлашича "Лугар марказида биологик қуроллар ва уларни етказиб бериш воситаларини иўлаб чиқилиш тўғрисида тўғридан-тўғри маълумотлар ёпиқланган".

"Аммо CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий компанияларининг иштироки ва контракт мажбуриятлари тўғрисида маълумот, масалан, Сибир куйдиргиси, туляремия ва Қрим-Конго геморрагик безгаги вирусининг хавфли бактериялари бўйича тадқиқотлар - эътиборсиз қолмаслиги керак", - дея таъкидлайди мутахассис.

Агентлик томонидан сўралган экспертлар постсовет давлатлари ташқи ёрдамдан умид қилиб, эпидемиологик вазият устидан назоратни бой бериб қўйиши мумкин деган тўхтамга келишди. Ва бу ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Устига-устак, пандемия даврида ушбу лабораторияларга янада кўпроқ эҳтиёткорлик билан қарала бошланди, натижада ушбу тузилмаларни янада очиқроқ қилишга яхши асос бор.

476
Президент США Дональд Трамп

Трамп ижтимоий тармоқларни Twitterнинг аҳмоқлиги учун товон тўлашга мажбур қилади

114
Америка президенти ўзида сиёсий цензурани жорий қилганлиги учун ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Трампнинг сабр-тоқатини йўқотган энг сўнгги томчи Twitter Оқ уй эгасининг иккита хабарига фойдаланувчиларга далилларни текширишга чақирувчи белги қўйгани, яъни уни ёлғончиликда айблагани бўлди.

Трамп ва унинг тарафдорларини бир неча штатлар расмийлари томонидан ноябр ойида бўлажак навбатдаги президент сайловлари доирасида почта орқали оммавий овоз беришни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлари ташвишга солмоқда. Ташвишга губернатор-демократларнинг алоҳида фаоллиги сабаб бўлмоқда. Масалан, Калифорния штати раҳбари Гэвин Ньюсом барча сайловчиларга бюллетенлар юборилишига кўрсатма берди. Республикачиларнинг фикрига кўра, бу уларнинг рақобатчиларини коронавирус эпидемиясига қарши туриш баҳонасида овоз бериш натижаларини ўзгартириш ниятини яширади.

Президентнинг твитлари айнан шунга бағишланган бўлиб, унда почта орқали овоз бериш сохталаштиришга олиб келишини айтилган, чунки "почта қутилари очилиб, қалбакилаштирилади ва ҳатто ноқонуний равишда чоп этилиб, имзоланади".

Twitter эса махсус саҳифани яратди, унга Трамп хабарлари остидаги эслатма орқали ўтса бўлади. Унда оммавий ахборот воситалари ва бошқа фойдаланувчиларнинг республикачиларнинг ташвишлари асоссиз ва даъволари ёлғон эканлигини таъкидланган твитлари жойлаштирилган. Хусусан, почта орқали овоз беришда минимал қонунбузарликларни аниқлаган тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Бу ерда ҳақиқат ким томонда эканлигини жуда узоқ вақт муҳокама қилиш мумкин.

Бир томондан, Америка сайлов тизими ўзига хос хусусиятлар ва архаизмларга тўла, улар циник скептикларнинг фикрига кўра, сайловларни манипуляция ва қалбакилаштиришдан жуда ҳимоясиз қилади. АҚШдаги сайлов жараёни аввалиданоқ барча партияларнинг ҳалоллиги ва соф виждонлилигини назарда тутади. Айнан шунинг учун Россия учун шунчаки ҳайратланарли ҳолатлар мавжуд, масалан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз овоз бериш имконияти.

Бошқа томондан, Америка сайловларида, айниқса кенг кўламли сайловларда, қонунбузарликлар ва сохталаштиришлар камдан-кам ҳолларда қайд этилади. АҚШда сайлов жараёнининг ҳалоллиги давлат-сиёсий тизимнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва мустаҳкам миллий консенсусга асосланади, деб тахмин қилиш мумкин.

Ва учинчидан, республикачиларнинг рақибларининг эҳтимолий товламачиликлари ҳусусида кучайган паранояси ва кескин сиёсий қарама-қаршилик,  халқнинг тарқоқлигини чуқурлашгани ва либералларнинг янги қаттиқ мағлубиятига дучор бўлиши шароитида джентельменлик келишувларига амал қилинишига шубҳа туғилишини тушунса бўлади.

Умуман олганда, ҳатто бундай максимал умумлаштиришда ҳам кўриниб турибди-ки, бу мавзу мунозарали ҳусусиятга эга ва бирон бир томоннинг яққол ҳақлиги тўғрисида гапиришнинг иложи йўқ: икала томоннинг ҳам ўз ваъжлари бор. Шундай қилиб, президентнинг ҳабарларига "Трамп ёлғон гапиряпти!" позицияси билан суқулиб олган Twitter, консерваторларнинг, уларнинг рақиблари Америка сиёсий ўйинининг асосий қоидаларига риоя қилишдан бош тортиши тўғрисида қўрқувини фақатгина кучайтирди.

Рўй берган ҳодиса табиий равишда Twitter-ни сўз эркинлигини бўғишда ва президент сайловларига аралашишда айблаган АҚШ раҳбарининг ғазабини қўзғатди. Энди эса у ижтимоий тармоқларни давлат томонидан тартибга солишни қатъийлаштириш бўйича таҳдидларини амалга оширишга тайёр.

Дарвоқе, Twitter-нинг ён босиш нияти йўқ. У Трампнинг твитлари "сайловчиларни овоз бериш ва сайлов жараёнида иштирок этиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида чалкаштириб юбориши мумкин" деб таъкидлаб, ўзининг ҳақлигини тасдиқлади.

Шу билан бирга, компания рақобатдош ҳамкасбларининг қўллаб-қувватлашини олмаганлиги муҳимдир. Facebook асосчиси Марк Цукерберг унинг ҳаракатларини қоралади ва ижтимоий тармоқлар интернет орқали одамларнинг шарҳларига ҳакам бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Буни цензуранинг катта механизмини яратган, шу жумладан "фактларни текшириш бўйича мустақил экспертлар" га таяниб, ёлғон маълумотни ўз ичига олган постларни алоҳида белгилайдиган медиа-платформанинг раҳбаридан эшитиш жуда ҳайратланарли. Аммо бу Twitter-нинг Трамп билан муросасиз курашида жуда ҳаддидан ошириб юборганини тасдиқлайди ва бу Трамп учун ижтимоий тармоқларга нисбатан ҳаракат қилишга жиддий сабабдир. Цукербергнинг баёноти, ўз компаниясини президентнинг ғазабидан халос қилиш ва рақибига фақатгина ўзи ҳаракатлари учун жавоб бериш имкониятини тақди этиш истагига жуда ўхшайди.

Аслида, Twitter-нинг ғазабини тушунса бўлади.

Ҳатто Fox News каби консерватив оммавий ахборот воситаларининг таъсир имкониятлари тенглаша олмайдиган либерал медиа-манбаларнинг бирлашган гуруҳи бир неча йилдан бери улар ёқтирмайдиган президентга қарши чиқмоқда. Бироқ, Трамп ижтимоий платформалар орқали сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, аввало айнан шу Twitter-ни ишлатади.

Аммо ижтимоий тармоқ билан курашиш учун бундай қўпол ва очиқчасига аҳмоқона "бизда имконият бор ва буни истаймиз, шунинг учун бизга мумкин" нуқтаи назаридан усул танланганлиги, 73 ёшли оқсоқол нима учун уларнинг-да майдонидаги прогрессив жамоатчилик устидан муваффақият билан ғалаба қозонаётганини тушунтиради.

114

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

350
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

350