Оборона Одессы

Сталинграддан Венагача пулемёт билан - ўзбекистонлик уруш қаҳрамони босиб ўтган йўл

729
(Янгиланган 10:42 06.05.2020)
Sputnik Ўзбекистон таҳририяти фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Фронт йўқламаси" лойиҳасини давом эттирмоқда. Уруш қаҳрамонлари авлодлари аждодларининг жасоратини эсга олишади.

Ўзбекистон ССР Андижон вилоятилик Шамсидин Тожиев 1941 йилда 46 ёшида фронтга келди. У ўз "Максим" пулемёти билан Сталинграддан Вена шаҳригача, 66-гвардия Қизил байроқ Полтава ўқчи дивизияси таркибида пулемёт гуруҳи командири сифатида босиб ўтди. У бир неча марта яраланган, аммо уруш охиригача хизматда бўлган.

Ўзининг жасоратлари учун у "Жасорат учун" медалини олди - бу фронтда уруш майдонинг ўзидаёқ тақдирланадиган ҳақиқий аскарча мукофот, шунингдек "Вена қўлга олингани учун" ва "Германия устидан ғалаба учун" медаллари билан ҳам тақдирланди.

Унинг набираси - Бахтиёр Эргашевнинг бобосининг жасоратлари ҳақидаги хотираларини "Фронт йўқламаси" туркумидаги бизнинг видеоимизда томоша қилинг.

"Фронт йўқламаси" лойиҳаси

"Фронт йўқламаси" – Sputnik матбуот-хизматларининг Ҳамдўстлик давлатлари учун анъанавий лойиҳаси.

Унинг мақсади - оилавий воқеаларни буюк ҳарбий тарихнинг бисотига айлантириш, ҳамма учун бир бўлган Ғалабанинг бебаҳо машаққати ва дунёни фашизмдан озод қилиб бизга яшаш учун барча имкониятларни тақдим этган халқларнинг жасоратини эслатиш.

Бу йил ушбу тадбир учинчи маротаба ўтказилади, аммо Covid-19 пандемияси туфайли ўзгартиришлар киритилди.

Турли матбуот марказларини боғлайдиган видео кўприклар бўлмайди. Ушбу мамлакатларнинг таниқли фуқаролари ва давлат арбоблари иштирокида Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳақида оилавий воқеаларни ҳикоя қилувчи видеолар намойиш этилади.

729
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов

АҚШ сиёсат кучи билан иқтисодий ғалабага эришмоқчи - эксперт

123
(Янгиланган 18:13 29.09.2020)
Европа углеводородлар бозорида иқтисодий йўл билан Россияни енга олмаган АҚШ сиёсий босимни тобора кучайтирмоқлда.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. АҚШ бугунги кунда Европада олиб бораётган сиёсатининг асл мақсади нима? Ушбу мавзуда ўз мулоҳазаларини Глобализация ва ижтимоий ҳаракатларни ўрганиш институтининг Иқтисодий изланишлар маркази директори Василий Колташов айтиб берди.

АҚШ Европа углеводородлар бозоридан рақобатчиларни ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда Шимолий Юнонистонда уларнинг ҳарбий гуруҳи кучайтирилишининг сабаби ҳам ана шунда. 

Дональд Трампнинг геостратегик мақсади - Европани Россия ва "Газпром" таъсиридан холи қилиш. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афинанинг АМНА агентлигига маълум қилган. 

АҚШни "Шимолий оқим-2" ва умуман Россиядан Европага углеводородлар етказиб бериш тақдири жуда ҳам хавотирга солмоқда. Бунга, жумладан, бир қатор АҚШ ичики муаммолари ҳам сабаб бўлмоқда. 

"Америка иқтисодиёти тобора кучайиб келаётган муаммоларга дуч келмоқда. Ушбу вазиятда АҚШ ҳукумати Европага суюлтирилган газ етказиб бериш буюртмасини айнан АҚШ амалга оширишини истайди. Иқтисодий йўл билан буни амалга ошириш уларнинг қўлидан келмайди. (чунки суюлтирилган газ қимматга тушади) Шу сабабли ҳам АҚШ Россияни Европа углеводородлар бозоридан ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда", - дейди Колташов. 

Бошқа томондан қараганда Европанинг барча давлатлари ҳам АҚШ таъсири остида эмас. Ҳар ҳолда ўзи манфаатини унутадиган даражада эмас. Устига устак шу кунларда евро ҳам долларга нисбатан қимматлашмоқда. Бундай шароитда Америка суюлтирилган газини сотиб олиш янада қимматга тушади. 

Шундай бўлсада АҚШ "Шимолий оқим-2"ни тўхтатиш учун сиёсий босимни тобора кучайтириб келмоқда ва бир қатор давлатлардан Россия билан энергетика масаласида ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилмоқда. 

АҚШ Юнонистонда ўз ҳарбий кучи миқдорини оширишда "Туркия таҳдиди"дан ҳам фойдаланмоқда. 

123
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти

252
(Янгиланган 19:07 29.09.2020)
Британ-швед AstraZeneca фармакология компанияси ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган AstraZeneca вакцинаси муаммолари янгича оборот олишни бошлади

АҚШ бир неча ҳафта олдин музлатиб қўйилган синовларни нафақат янгиламади, балки американинг етакчи ОАВлари томонидан препарат хавфсизлигига доир саволлар тез-тез янграй бошлади. Айниқса, улар орасида Си-эн-эн овози жарангдор.

Маълумки, AstraZeneca клиник синовлари икки марта тўхтатиб қўйилган эди - июль ва сентябрь ойларида: гап шундаки, икки кўнгиллида келиб чиқиши неврологик бўлган ғайритабиий симптомлар намоён бўлганди. Иккала ҳолат ҳам одамларга киритилган вакцина билан боғлиқ эмас, дея тан олинди ва аксарият давлатларда, шу жумладан, Буюк Британияда ҳам синовлар давом эттирилди.

Аммо америкалик олимлар ва АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ўта синчков чиқишди ва салбий таъсирлар ҳақидаги ҳисоботларда жиддий тафовутлар борлигини аниқлашди.

AstraZeneca июль ойида юз берган ҳодисани олдиндан диагностика қилинмаган паришонхотир склероз билан изоҳлади. Аммо Оксфорд университети сайтида бу ҳолат "тушунарсиз неврологик симптомлар" сифатида тушунтирилган.

Иккинчи - сентябрдаги воқеада - компания кўнгилли аёллардан бирида "номаълум касаллик" намоён бўлгани ҳақида оммага маълум қилди. Аммо ички ҳужжатчиликда ушбу ҳолат кўндаланг миелит (кам учрайдиган неврологик касаллик) сифатида қайд этилган.

Натижада, америкаликлар эндиликда бундай тафовутнинг юзага келиши сабаблари ҳақида жуда ўринли саволларни беришмоқда. AstraZeneca шусиз ҳам вакцина устида олиб бораётган ишларининг шаффофлиги борасида жиддий эътирозларни эшитаётган эди, юзага қалқиб чиққан қарама-қаршиликлар эса эндиликда буларга қўшимча равишда препаратга ва унинг хавфсизлигига бўлган ишончни йўққа чиқармоқда.

Устига-устак синовдан ўтаётганлар соғлиғида юзага келган муаммолар мавзуси ҳам алоҳида эътиборни тортмоқда. Дарвоқе, америкалик профессор-иммунологларнинг бири бу ҳақда очиқчасига: иккала касаллик ҳам неврологик табиатга эгалиги кишини "шокка" солмоқда, дея фикр билдиришга улгурди.

Эҳтимол, AstraZeneca’дан шунчаки омад юз ўгирган ва гап ҳақиқатан ҳам бахтсиз тасодифлар ҳақида бориб, улар ишлаб чиқилаётган вакцина билан мутлақо боғлиқмасдир. Аммо соғлом идрок ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни талаб қилади - шу ўринда бошини қумга тиқмай, дарҳол ўзидаги синовларни музлатиб қўйган американинг масъул хизматлари иши таҳсинга сазовордир.

Бу ерда уларнинг европалик ҳамкасблари позицияси кўпроқ кишини таажжубга солмоқда. Улар санаб ўтилган барча ғалатиликларни кўрмаганга олиб, тест ўтказишни давом эттиришга рухсат беришди.

Умуман олганда, Европа иттифоқи ҳукумати ва компаниянинг ушбу (вакцина ростдан ҳам хавфсиз бўлмаган тақдирда) улкан муаммоларни келтириб чиқариш билан хавф солаётган нозик мавзуда хотиржамлиги сабаби оддий.

Шу кунларда Reuters ахборот агентлиги ЕИ расмий вакилига таянган ҳолда AstraZeneca Европа иттифоқи билан битим доирасида қисман иммунитетга эга бўлгани ҳақида хабар берди.

Битим август ойида имзоланган, аммо унинг айрим нозик тафсилотлари энди эълон қилинди.

Бор гап шундаки, фармкомпания ЕИга препаратни нисбатан арзон нархда етказади, аммо бунинг эвазига у препарат салбий таъсир кўрсатган тақдирда молиявий (муайян лимитдан юқори) жавобгарликдан озод этилади. Битимнинг аниқ кўламлари очиқланмаяпти, аммо Европа AstraZeneca’га бир доза учун 2,5 евродан тўлаши маълум. GlaxoSmithKline билан ҳамкорликда ўз препаратини ишлаб чиқараётган Франциянинг Sanofi фарм-ишлаб чиқарувчиси вакцинани Европага ўн евродан пуллаган - ва шу боис унга иммунитет тақдим этилмаган.

Дарвоқе, иккала компания ҳам ЕИдан қайтарилмайдиган аванс тўловларни олиб бўлишган. 400 миллион доза вакцинани етказиб бериш учун AstraZeneca’га тўланган бундай тўлов миқдори 336 миллион еврони ташкил этди, Sanofi эса 300 миллион доза учун — 324 миллион евро олган.

Шу тариқа, агар режалаштирилаётган оммавий вакцинация жараёнида тўсатдан AstraZeneca препарати ҳақиқатда аксарият ҳолатларда инсон соғлиғига зиён етказиши аниқланса, компания бу учун ҳеч қандай жиддий оқибатларни юзага келтирмайди.

Жабрланганларга компенсацияларни миллий ҳукуматлар, аниқроқ қилиб айтганда - тегишли давлатларнинг солиқ тўловчилари қоплаб беради.

Шу аснода Европа истеблишментининг турли хил ёндашувлар билан яратилган бу икки вакцинага қилаётган ставкаси таъсирлантирмай қолмайди, албатта.

Бу ижтимоий ва сиёсий манипуляциялар учун бир дунё имкониятларни тақдим этиши шундоқ ҳам тушунарли. ЕИнинг қайси давлатлари қайси препаратларни олиши, шунингдек, бу вакциналар мамлакатларнинг ичида, туманлар эпидемиологик осойишталиги ва уларда истиқомат қилувчи одамларнинг жамиятдаги ўрни кесимида қандай тақсимланиши томоша қилиш жуда қизиқ.

Ички бир туйғу билан шуни ҳис этиш мумкинки, шубҳали дори-дармон билан соғлиғига хавф солиш мутлақо мумкин бўлмаган сара европаликлар учун ҳар доим Sanofi препарати қўл остида тайёр туради. Ахир бу препарат учун француз компанияси жавобгарликни ўзи олиб боришига тўғри келади, демакки, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигига кўпроқ ишониш мумкин.

Бу фонда рус воқеликлари деярли экзотикадек кўринмоқда, ахир бунда кўплаб таниқли ва юқори мартабали фуқаролар маҳаллий вакцина синовлари иштирокчиларига айланишган эди. Жаҳон ОАВлари ҳатто "Россия элитаси вакиллари кўп ойлар давомида клиник синовлардан ўтмаган препарат билан эмланган", дея таъкидлаганди.

Шундай экан, уларнинг "Спутник-V"ни эҳтимолий хавфсиз эмаслиги билан боғлиқ ҳужумларини айни ҳолатда қандай тушуниш мумкин, бу ўта қизиқ масала.

Эҳтимол, Россияга нисбатан ҳар доим ғайришуурий тарзда "ким нима дардда" тамойилига амал қилиш Ғарбнинг пешонасига ёзилган бўлса керак.

252

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

80
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

80