Андрей Сулейков

Нозик масала: Сулейков COVID-19га чалинадиган сайёҳлар учун тўланадиган компенсация ҳақида

177
Россия География жамиятининг аъзоси, Россия Федерациясининг барча ҳудудлари ва барча МДҲ мамлакатлари учун TripTip қўлланмаси асосчиси, Appreal Group раҳбари Андрей Сулейков Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида кўрилаётган янги чораларни баҳолади

Ўзбекистонда дам олиш вақтида COVID-19 коронавирусига чалинган чет эллик туристлар, уч минг доллар ҳажмида пул компенсация оладилар. Бу Ўзбекистон президентининг "Санитария-эпидемиологик хавфсизлик режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Россия География жамиятининг аъзоси, Россия Федерациясининг барча ҳудудлари ва барча МДҲ мамлакатлари учун TripTip қўлланмаси асосчиси, Appreal Group раҳбари Андрей Сулейков бу пиар нуқтаи назаридан бу жуда яхши ечим эканини ва ўзининг дадиллиги туфайли ОАВ эътиборини жалб қилиб, Ўзбекистон учун зарур маълумот тўлқинини юзага келтирганини таъкидлади.

"Ҳаётга татбиқ этилиши нуқтаи-назаридан эса, мени фикримча бу ўта нозик масала. Ахир касаллик улар учун хатарли эмас, балки бироз оғриқли бўлиши мумкин, дея тахмин қилиб, шу 3 минг долларни олиш учун касалликни юқтириш имкониятларини излай бошлайдиган умидсиз одамлар ҳам етарли. Қўрқув нелигини билмайдиган бундай одамларни қўллаб-қувватлашнинг истиқболи ўта шубҳали. Лекин умуман олганда ғоянинг ўзи яхши", — деди Сулейков.

Эксперт шунингдек, бошқа мамлакатлар туристларни қандай қилиб жалб қилишга ҳаракат қилишаётгани ҳақида сўзлади. Мисол учун, Япония, турларни харид қилишда авиачипталар нархининг ярмини тўлаб беришни таклиф қилмоқда, Сицилия эса (Италия автоном вилояти - таҳр.) тўртинчи оқшомни "совға" қилмоқда, камига музейларга бепул чипталар ҳам пакетдан ўрин олган.

Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Тонкий лёд: Сулейков о компенсации для туристов за заражение COVID-19
177
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1052)
Спортивный журналист Тимур Низаев

Низаев: илк олимпия муҳаббати, икки марта тўланган ҳисоб ва амалга ошмай қолган интервью

77
Таниқли спорт журналисти Тимур Низаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига Москва Олимпиадасидаги матбуотнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

СССР халқларининг спартакиадаси: асосий ўйинларга қандай тайёргарлик кўрилган

Олимпиада-80 дан бир йил олдин Москвада СССР халқларининг VII-ёзги спартакиадаси бўлиб ўтди. Айнан шу пайтда спорт иншоотлари биринчи бор синовдан ўтказилди, ҳакамларнинг иши ва спортчиларнинг тайёргарлигига баҳо берилди. Бу ерда журналистлар ҳам ўрганишган. Бу кўп жиҳатдан келажакда, ўйинларнинг ўзида ёрдам берди.

"Биз Спартакиадага 6-7 кишилик гуруҳ бўлиб бордик. Спортнинг барча турларини ўзаро тақсимлаб олган эдик. Бу пайтга келиб мен "Физкультурник Узбекистана" газетасида учинчи йил ишлаётган эдим ва мен учун бу жуда ҳодиса бўлди. Мен биринчи бор ичига 30 ҳилдан ортиқ спорт турини олган комплекс мусобақаларни шарҳладим. Бизнинг муҳарриримиз Давлат Тимурович Фаттахов бизни Олимпия ўйинларига йўлланмани ва аккредитация Спартакиадада энг яхши ишлаган одамга берилиши билан умидлантирди. Натижада мен танландим", - дейди Низаев.

Олимпиада бошланишидан олдин ташкилий қўмита барча иттифоқ республикаларидан журналистларни йиғди. Ўшанда Ўзбекистон ССРдан тўрт киши бўлган: Москвага Тимур Низаевдан ташқари, "Совет Ўзбекистони" ("Советский Узбекистан") газетасидан Ҳайдар Носиров, Сафар Остонов - "Ёш ленинчи" ("Молодой ленинец") ва Олег Якубов "Правда Востока"дан йўл олдилар.

Шаҳар даражасидаги коммунизм ва журналистика айёрлиги

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Москвадаги Ўйинларда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилган ва СССР пойтахтида бир мунча вақт ҳақиқий коммунизм ҳукм сурди: мисли кўрилмаган мўл-кўлчилик, Олимпия ўйинлари қатнашчилари, меҳмонлари ва ташкилотчилари учун бепул ичимликлар ва транспорт.

"Ҳамма жой тоза ва саранжом эди. Ўшанда барча кераксиз шахслар 101-километрдан нарига кўчирилганди. Дўкон расталарида ҳамма нарса бор эди, ҳатто олдин сотилмаган ёки сотиб олиш қийин бўлган нарсалар ҳам бор эди. Мен жуда кўп сувенирларни жуда арзон нархда сотиб олганим эсимда", - деб эслайди Тимур Таджиевич.

Турар жой ва иш шароитларидан ҳам мамнун эдик: матбуот Москва марказидаги "Россия" меҳмонхонасининг шинам хоналарида жойлаштирилди, журналистлар яқин масофада - Лужникидаги замонавий ва шинам матбуот марказида ишладилар. Шу ернинг ўзида бошқа мамлакатлардан келган минглаб ҳамкасблари билан ҳам суҳбатлашишган. Бунга ўнлаб пиво навлари сотиладиган матбуот барнинг муҳити ҳам таъсир қилган.

"Бир марта эслайман, Грузиянинг "Лело" спорт газетаси бош муҳаррири Тенгиз Гачечиладзе билан барда ўтирган эдик. Гаплашиб ўтирдик, ичиб бўлиб ташқарига чиқдик ва иккаламизга қанчадан тушганини сўрамаганига ҳайрон бўлдим. Шундай бўлиб чиқдики, мен ҳам, у ҳам бир-биримиз учун билдирмай тўлаб қўйган эканмиз. Муҳит ана шундай дўстона бўлган", - дея хотирлайди Тимур Таджиевич.

 

Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Архивные фотографии журналиста Тимура Низаева

 

Бироқ, иш пайтида рақобат ҳам бор эди. Низаевнинг сўзларига кўра, аввало белоруссиялик ҳамкасблар билан рақобат бўлган, гарчи уларнинг ҳар бири ўз мамлакати ҳақида ёзган. Бу рақобат руҳида эмас, балки ўз спортчилари, спорт турлари, республикаларининг тарғиботига ўхшар эди.

"Мен ҳам ўз кузатувларим ва қарашларимнинг бир нечтасини захирада сақлаб турдим. Бу миллатчилик хусусиятига эга эмасди, аксинча бу профессионал ҳийла эди", - дея қўшимча қилди спорт мухбири.

У 25 кун сезилмай ўтиб кетганига иқрор бўлади. Владимир Высоцкийнинг тўсатдан ва бутун мамлакатни ҳайратда қолдирган дафн маросими хотирада қолди. Низаев кордондан ўта олмади ва маросимни узоқдан кузатди.

Бундан ташқари, ўн минглаб меҳмонлар ва спортчилар, миллионлаб телетомошабинлар каби Тимур Таджиевичнинг кўнглида ҳам осмонга учиб кетган Олимпия айиқчаси қолди. Ҳамманинг кўзига, ўзлари хоҳламаган ҳолда ёш келди. Алоҳида шаҳардаги коммунизм спорт эртаги билан якун топди: эртаси куни меҳмонхонадаги хизматчилар доимгидай меҳмонлардан нолий бошладилар.

Ғолиблар билан учрашувлар ва телефон орқали янгиликлар

Москвадаги 1980 йил Ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар максимал рекорд сони билан етиб келишди - 15 нафар.  Ҳар бир спортчи учун Низаев улар ўйнаган спорт турларини ва таржимаи ҳолини синчковлик билан ўрганиб, олдиндан чизмалар тайёрлаган. "Физкультурник Узбекистана" газетаси ҳафтада уч марта нашр этиларди, тўрт саҳифадан учтаси Олимпиадага бағишланганди. Материалларнинг деярли барчаси нашр этилган.

"Москвада содир бўлганларнинг барчаси – ёрқин, кўркам, гўзал бўлган. Ҳар бир аренада субпресс-марказлари бор эди: Крылатскоедаги эшкак эшиш каналида, "Битца" от спорти марказида. Хотирамда айниқса Мытищи қолди. У ерда стендли отишма бўйича мусобақалар ўтказилган эди ва унда Рустам Ямбулатов кумуш медалини қўлга киритди. Худди шу "Битца"да от спорти бўйича умумжамоа ҳисобида Юрий Ковшов чемпион бўлди. Ватандошларимиздан бири Собиржон Рўзиев кумуш медал совриндори бўлди. У ҳақида бир неча бор хабарлар ёзгандим. Велотрекда сирдарёлик Александр Панфилов "кумуш"ни қўлга киритди", - дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, энг муваффақиятли интервью Собиржон Рўзиев билан бўлди. У спортчини Москва Ўйинлардан ҳам олдин билар эди, ундан илк интервьюни 1977 йилда олган эди. Рўзиев доим чет элларда юрар эди, шунинг учун унинг чиқишларини ҳар доим ҳам жонли томоша қилиш имкони бўлмасди.

"Мен Иттифоқ даврида ҳеч қачон ташқарига боролмаганман. Кейинчалик мустақиллик йилларида дунё бўйлаб саёҳат қилишга муваффақ бўлдим. Рўзиевнинг қиличбозлигини фақат Олимпия Ўйинларида кўрдим. Унинг ҳал қилувчи зарбани беришгача бўлган қунтини унутиб бўлмайди", - деб эслайди Тимур Низаев.

Шунингдек, чавандоз Юрий Ковшов ва ўқчи Рустам Ямбулатов билан материаллар ҳам бўлган.

"Мен билан гаплаша олмаган ягона одам бу Лариса Павлова бўлди. У аёллар волейбол жамоаси таркибида Олимпиада чемпиони бўлди. Нимагадир бунинг иложиси бўлмади", - дея таъкидлади журналист.

Мусобақалардаги ишини эслаб, Низаев бундан 40 йил олдин технологиялар бутунлай бошқача бўлганини таъкидлайди. Тошкентга у янгиликларни телефон орқали узатарди, стадионлар ва спорт мажмуаларида суратга олишни, албатта, матбуотнинг ҳозирги имкониятлари билан таққослаб бўлмайди.

"Пекиндаги Олимпия стадионида 36 та камера бор эди, Москвада эса, адашмасам, атиги 12 та камера бўлган. Энди эса дронлардан ва йирик планда суратга олишади. Бунда спортчининг ҳис-туйғулари кўринади, экранда қайтаришлар намойиш этилади. У пайт эса бу кабилар ҳақида гап бўлмаган ҳам. Технологик силжиш ҳайратга солади", - дея қўшимча қилди журналист.

Шу билан бирга, тўртта Ўйинларда қатнашган Низаев, айнан Олимпиада-80ни ўзининг фаолиятидаги илк Ўйин сифатида бошқача қадрлайди.

За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
За работу на соревнования самого высокого уровня Тимур Низаев был удостоен множества престижных наград и памятных медалей

"Мен жуда кўп жойларда бўлдим: Осиё ўйинларида ҳам ва қолган учта олимпиадаларда ҳам. Пекинга мени бу сафар Ўзбекистондан эмас, балки ХОҚ раҳбарияти томонидан таклиф қилишди, ҳатто "Спорт ва матбуот" номинациясида мукофот ҳам тақдим этишди. Ҳамма жой ўз ҳолича ажойиб эди, лекин биринчи Ўйинлар биринчи муҳаббатга ўхшайди: бундай нарсани унутиб бўлмайди", - дея иқрор бўлади у.

Дунёни спорт қутқариб қолади

Тимур Таджитович, спортга бефарқ бўлмаган кўплаб одамлар сингари, коронавирус пандемияси туфайли Олимпия ўйинларининг 2021 йилга кўчирилиши ҳақидаги хабарни афсус билан қабул қилди. У бундай қатъий чоралар тарихда бешинчи бор жорий этилаётганини эсга олди. Шу билан бирга, у спортнинг нафақат халқаро муносабатларнинг маданий-гуманитар таркибий қисмига, балки ҳар қандай мамлакат иқтисодиётига ҳам қўшадиган улкан ҳиссасини эсга олди.

Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спортивный журналист Тимур Низаев освещал четыре олимпиады и несколько Азиатских игр, а также десятки других международных турниров

"Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бахнинг Европанинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг уч фоизи спорт соҳасида бандлиги ва Европа ЯИМнинг икки фоизи спорт бизнесига тўғри келишини айтгани бежиз эмас. Бу катта сонлар ва у соҳанинг муҳимлигидан далолат беради", - деб ишонч билдиради Низаев.

Унинг фикрига кўра, пандемия одатий дунёни ўзгартирди, янги муносабатларни ўрнатди. Журналистнинг фикрича, ушбу мураккаб воқеликда айнан спорт бутун инсоният учун бирлаштирувчи тамойилга айланиши керак.

77
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?
Андрей Серенко

Серенко: фақат "фантазёрлар" АҚШнинг толиблар билан битимига оптимизм билан қарайди

203
Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко регион атрофидаги фантазиялар ва реаллик ҳақида гапирди

Охирги ой давомида АҚШ Афғонистоннинг тўртта провинциясида "Толибон" радикал уюшмаси позициялари бўйлаб зарба берди. Уюшма аъзолари, Вашингтон февраль ойи охирида толиблар билан имзолаган ва 20 йилдан буён давом этиб келаётган қуролланган можарога чек қўйиши лозим бўлган тинчлик битимини бузганини ишонч билан таъкидлашмоқда.

Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко фикрича, АҚШ умуман олганда - америка ҳарбийларининг толибларга қарши ва аксинча жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги билан - шартнома бўйича энг муҳим мажбуриятлардан бирини бузди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО мамлакатларининг бошқа муҳим мажбурияти - бу Афғонистондан 14 ой давомида ўз қўшинларини чиқариб кетилиши эди.

Серенко фикрича, ушбу, бир қарашда олдиндан келишилган график ҳозирда "муаллақ" турибди ва бу ҳолат америка линияси боши берк кўчага кириб қолганини англатади.

"Ушбу битим борасида аллақандай оптимизмни сақлаб қолиш учун том маънода фантазёр бўлиш керак. Реалист бўлиб, "Толибон" ҳеч қачон урушни тўхтатмасли, ҳеч қандай қўшинни чиқариш билан уюшмани тинчлантириб бўлмаслиги ҳақида ўз-ўзингизга ҳисоб бермоғингиз лозим. Шундай экан, қўшинларни чиқаришни вақтинча тўхтатишга тўғри келар эҳтимол, толиблар яна америка қўшинлари ва НАТО кучларига ҳужум қилишлари мумкинлигини билган ҳолда", — деди сиёсатшунос Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, бу сингари сценарий ҳеч қандай наф келтирмайди, биринчи навбатда, толибларнинг ўзига фойда бермайди, сабаби, бу ҳолатда ўз тарафдорларига нега АҚШ билан битим барбод бўлгани хусусида тушунтириш беришга тўғри келади.

Эришилган тинчлик битимининг барбод бўлиши "Толибон" етакчилари шаънига берилган зарбадир, дейди Серенко.

Ушбу ҳолатдан манфаат кўрадиган ягона куч - бу афғон ҳукумати бўлиб, у аввал ҳам бир неча маротаба худди шундай сценарий рўй бериши ҳақида огоҳлантирган.

203
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

41
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

41
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1052)