Американский истребитель F-35B

Америка "кўринмаси"нинг янги фожиаси: F-35 ҳавода ўз заправкачисини таран қилди

1619
(Янгиланган 17:45 03.10.2020)
Американинг кўпнишонли F-35 бомбардимончи-қирувчиси яхши ишланмаган машина сифатида шуҳратини тобора мустаҳкамлашда давом этмоқда, у мутахассисларни ажабтовур "хатолар" ва юқори аварийлиги билан ҳайратга солмоқда

АҚШ ҲДК ҳарбий-денгиз институти 30 сентябрь куни Эл-Сентро ҳарбий базаси (Калифорния штати) яқинида қўшимча заправка давомида ҳавода АҚШ Денгиз пиёдалари корпусига қарашли KC-130J заправкачи-самолёт ва F-35B Lightning II (Чақмоқ) тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берди.

Зенитный комплекс Панцирь-С1, архивное фото
© Foto : пресс-служба Западного военного округа Минобороны РФ

Қўшимча заправка технологияси қирувчи ёқилғи заправкачисининг орқа қисмини таран қилганидан далолат бермоқда. Шундан сўнг F-35 қулаган ва парчаланган. Учувчи катапульта қилган ва госпиталда соғлиғини тикламоқда. KC-130J танкерининг саккиз ҳарбий хизматчидан иборат экипажларидан ҳеч ким шикастланмаган ва самолётни қўндиришга муваффақ бўлишган.

Америка томонидан ишлаб чиқарилган қирувчиларда авариявийлик кўрсаткичлари нисбатан паст бўлади, деган фикр кенг тарқалган бўлишига қарамасдан, 2020 йилнинг баҳор ойлари охири ва ёз мавсумида АҚШ ҲҲК ва ҲДКга қарашли еттита қирувчи ҳалокатга учраган: F-35A - 19 май ва 9 июн кунлари, F-22 Raptor - 15 май куни, F-15C Eagle - 15 июнь куни, F-18F Super Hornet - 18 июн куни, ва сал кейин - F-16C, у Шоу авиабазасида катта ёнғинни юзага келтирган эди (Shaw Air Force Base). Гап янги машиналар ҳақида борар экан, бу унинг эксплуатацияси ва жанговар қобилиятида мавжуд муаммолардан дарак беради.

"Бешинчи авлод" қирувчилари бўлмиш F-35 учта модификацияда ишлаб чиқилган: F-35A ҲҲК учун (стандарт учиш ва қўниш функциясига эга), F-35B Денгиз пехоталари корпуси учун (қисқартирилган учиш ва вертикал қўнишни амалга оширади), F-35C ҲДК учун (учиш авиаташувчи катапультаси орқали амалга оширилади ва аэрофинишер воситасида қўнади). Ва бу "кўринмаслар оиласи" қисқа вақт ичида фалокатларда учта самолётни йўқотди. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда япон ҲҲК F-35A самолёти ҳалокатга учраган, 2018 йилда эса F-35B Lightning II қирувчиси американинг Денгиз пиёдалари корпуси авиабазаси - Бофорт (Жанубий Каролина штати) яқинида ҳалокатга учради ва сал олдин ёнғин туфайли шикастланган F-35B ҳам ҳисобдан чиқарилган эди.

Нарх ва сифат парадокслари

Негизида F-35 Lightening II қирувчиси яратилган Joint Strike Fighter (JSF) дастури ўтган йилнинг октябр ойида ўзининг лойиҳавий қувватига чиқди.

Шу муносабат билан Lockheed Martin компанияси ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўрта истиқболда 478та F-35 самолётларини харид қилиш режасини эълон қилишди, улар орасида 291 қирувчи АҚШ ҲК, 127 машина - JSF дастури халқаро шериклари ва яна 60 қирувчи - халқаро харидорлар учун мўлжалланганди. 478 самолётнинг умумий баҳоси - 34 миллиард $ни ташкил қилди. Тахминларга кўра, сериялар ортиб бориши билан F-35А қирувчисининг нархи ҳам (ҳозирда - 100 миллион $ атрофида) секин-аста тушиб боради ва 13-партиядан бошлаб 80 миллион $дан паст бўлади. Бироқ, "чақмоқ"нинг арзонлашуви сифатнинг бунга қадар эълон қилинган бешинчи авлод технологик даражасига кўтарилишини кафолатламайди.

Илгарироқ, Пентагонга яқин Defense News нашри F-35 Lightning II га ўта совуққонлик билан берилган баҳоларни эълон қилганди. Агар жуда қисқа қилиб айтадиган бўлсак, F-35 – товуш тезлигига қадар бўлган қирувчи, форсажда тезликни бир дақиқадан ортиқ ошира олмайди, 1 Махдан ортиқ тезликда эса корпуси қизиб, ҳалокатга учраши хавфи юзага келади. 1,6 Махдан кейин самолётнинг шунчаки думи узилиб тушиши мумкин. Бешинчи авлод қирувчисининг крейсер тезлиги 1,4 Махдан паст бўлолмаслиги туфайли, F-35 Lightening II тўртинчи авлодда "қотиб қолди". Машинадаги бешта ушбу ўта хавфли нуқсонлар технологик жиҳатдан бартараф этилмайдиган саналади ва табиийки, умумий қиймати 1,7 триллион доллардан ошадиган ишлаб чиқариш дастурини оғир аҳволга солмоқда.

2020 йилнинг сентябрида F-35 парвозлар учун ўта қиммат дея тан олинди: ушбу дастур кейинги беш йил давомида молиялаштирилишда 10 миллиард доллар танқисликни бошдан кечиради. Мажбурий "модернизациялаш", қуроллантириш линияси бўйича қўшимча тадқиқотлар ва ишланмалар, ёқилғи, эҳтиёт қисмларининг етказилиши ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш туфайли F-35 ҳаддан зиёд қимматбаҳо техникага айланди. Гарчи фойдаланишда икки моторли F-22 Raptor дан арзонроқ бўлса-да.

Бу ерда шуни назардан қочирмаслик керакки, F-22 атиги 187 дона яратилган, F-35 ни эса 3000 дан зиёд серияда ишлаб чиқиш мўлжалланган. Бундай миқдордаги "чақмоқлар" Қўшма Штатларга дўст бўлган ўнлаб давлатларнинг, қолаверса, Пентагонни ўзининг бюджетини ҳам тинчлик маҳалида бомбардимон қилиб ташлашга қодир. Ушбу хатар ҳақиқатда мавжуд, ахир F-35 дастурининг 75% нархи эксплуатация ҳаражатларига тўғри келади ва бу чиқимлар кутилгандан кўра кўпроқни ташкил қилмоқда - бунинг боиси эса техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи сарфига бўлган ўта юқори талабларда.

Яъни, технологик жиҳатдан "хом" F-35ларнинг доимий жанговар ҳозирлигини қўллаб-қувватлаб туриш F-16 ёки F-18 қирувчиларига нисбатан анча мураккаб ва қимматдир. Қолаверса, нимани қўллаб-қувватлаётганингиз ҳам ҳали номаълум, чунки юқори технологияли душман билан тўқнашувда жанговар фойдаланиш тарихи ҳали деярли нолга тенг.

Ҳарбий қудрат имитацияси

Америка армияси F-35 Lightening II қирувчилари учун тахминан 15 минг дона талабларга мос келмаган эҳтиёт қисмларни қабул қилди. Юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш учун "чақмоққа" яқин орада 70 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланади. F-35 эксплуатация харажатларининг доимий ошиши, "истеъмолчининг" ишлаб-чиқарувчи-фирма дастурий таъминоти (янгиланишларга) тобелиги кучайиши, эҳтиёт қисмларни етказиб беришдаги турбулентлик - потенциал даҳшатли самолётни деярли жанговар яроқсизга айлантирмоқда.

"Чақмоқлар" назарий жиҳатдан фақатгина радарларни айланиб ўтиш ва душман мудофааси ўртасида зарба етказишга қодир.

Ҳақиқатда, барча модификациядаги F-35 қирувчилари очиқ баландлик ва тезликда, исталган комплектдаги аслаҳалар билан ҳам - потенциал душманнинг радарлари экранида максимал масофада ҳам ярқираб кўриниб туради. Яъни, ўзининг концептуал-технологик вазифаларини бажаришга қодирмас ва олдиндан жанговар ҳаракатлар зонасида секин юрар заиф нишонга айланади.

Шу нарса маълумки, Эрон Россияда ишлаб чиқарилган радар ёрдамида америка "кўринмаслари" жойлашувини аъло даражада кўради - бу Форс қўлтиғидаги иккита F-35A эскадрильяси ва ҳатто Қатардаги F-22 Raptor эскадрильялари. Теҳроннинг энг самарали хариди катта масофага эга бўлган - С-300ПМУ-2 ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимидир. У ўта кучли радарлар ва ракета учириш қурилмаларини ўз ичига олади. Эрон томонидан ўрнатилган "Резонанс-НЭ" ҳаводан ҳужумга қарши тизими ҳам ўта самарали, у мамлакат чегаралари яқинидаги F-35 қирувчиларини муваффақиятли аниқлаб, кузатмоқда.

Радиолокация соҳасида эришилган сўнгги ютуқлар асосида россиялик мутахассислар томонидан яратилган "Резонанс" 600 метргача масофада ва 100 километр баланликда аэродинамик ҳаво объектларни (хусусан, "кўринмас-қирувчилар" ва гипертовушли ракеталарни ҳам) аниқлаш ва нишонни тўғри олиш бўйича кўрсатмаларни беришга қодир . Шу билан бирга, баллистик нишонлар 1 100 километрда "Резонанса-НЭ"нинг кўриниш зонасига тушади. Тўғрисини айтганда, Эрон Ислом Республикасининг бутун бошли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими - тахминан 2017 йилдан буён Пентагон учун катта бош оғриғига айланган ва шу сабабли ҳам исёнкор Теҳронни бомбардимон қилишмаяпти.

1619

Лондон тан олди: Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда

778
(Янгиланган 17:53 29.10.2020)
НАТО SCL компаниясини 2015 йилда ёллаган, ўшанда компания Украинада “Оранжевая революция” уюштириб Ющенконинг “сирли заҳарланиши” ёрдамида ғалаба қозонган эди.

Британия Россияга қарши ахборот ва кибер уруш олиб бораётганини расман тан олди. Албатта бу ҳеч ким учун янгилик ёки оламшумул воқеа бўлмади – бугун дунёда бунга ишонмайдиган кишининг ўзи кам қолган. Лекин лорд Марк Седвиллнинг ушбу фактни тан олиши – расмий Лондоннинг Россияга қарши диверсион ҳаракатларини тасдиқлади. Бугунга қадар улар буни очиқчасига бўйин олишга бироз ийманиб туришарди.

Седвиллнинг ўзи бундай операциялар билан яқиндан таниш бўлса керак, чунки у яқин-яқинга қадар Британия бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси эди. Бир вақтнинг ўзида у Уайтхоллнинг барча бюрократик аппаратини ҳам бошқариб турарди. The Times нашри хулосасига кўра, Седвилл расмий дипломатик карьерасидан ташқари Британия разведка хизмати - МI-6 офицери ҳам бўлган.

“Сиз буни кўрмаётган бўлсангиз, бу - биз ҳеч нарса қилмаяпмиз дегани эмас. Британия Россия раҳбарияти ва уларнинг манфаатларига нисбатан қатор яширин ҳужумлар ўтказди. Шунингдек Лондон Россия олигархларининг мулки ва банк рақамларига “ов” қилмоқда”, - деди собиқ амалдор ва бўлажак лорд.

Олигархлар мулки борасида – бу ғоя Россияга ҳам маъқул. Путин бир неча бор россиялик бизнесменларни огоҳлантирган ва “капитални у ишлаб топилган жойда сақлашга” чақирган эди. Ғарбий давлатларнинг бундаё баёнотлари бизнесменларга яна бир туртки бўлади. Капитални Россияда сақлаган ишончлироқ – Британия махсус хизматлари ҳам буни тасдиқламоқда.

Россияга қарши киберҳужамлар ва қўпорувчилик кампаниялари борасида эса – лорд Седвилл бироз маккорлик қилди. Унинг айтишича Лондон, гўёки, Россияга қарши зимдан ҳужумларни Солсберидани Скрипаллар заҳарланишидан сўнг “жавоб” сифатида бошлаган. Ҳа, албатта, ишондик, унга қадар  МI-6 Россия томонига “умуман қарамаган”.

Эслатиб ўтамиз “Скрипаллар иши”2018 йилнинг 4 март куни содир бўлди, Британия махсус хизматларининг Россияга қарши фаолияти эса бундан анча олдин бошланган.

Британиянинг психиологик ва ахборот ҳужумлари амалга оширувчи Strategic Communications Laboratory (SCL Group) фирмасини эсга олсак. Улар ҳеч қачон Британия, АҚШ ва умуман НАТОнинг махсус хизматлари буюртмаларини бажарганини яширмаган.

Хусусан, ўша 2018 йилнинг март ойида ушбу компания шўъбаси бўлган Cambridge Analytica шов-шувли можаро марказида бўлган эди. Компанияни АҚШ президент сайловига аралашишда айблашган эди.

Ўшанда компания вакиллари, бўлажак буюртмачи билан суҳбат қилаяпмиз деб ўйлаб, журналистларга ижтимоий тармоқларда қалбаки аккаунтлар қайд этиш, Интернетда дезинформация тарқатиш, аудиторияни таргетлаш - хуллас кенг кўламли ахборот уруши олиб бораётганларини тан олишган эди.

2015 йилда НАТО SCL компаниясини Россияга қарши “уруш” учун ёллаган эди. Ўшанда компания Киевда 2004 йилда бўлиб ўтган “Оранжевая революция” намойишларини ташкил қилганини тан олган эди. У революцияда “қўзғолончилар” Ющенконинг “сирли заҳарланиши” ёрдамида ғалаба қозонишган эди.

Кейинчалик Киев тан олишига қараганда аслида ҳеч қандай заҳарланиш бўлмаган. Шу ерда ўз ўзидан савол туғилади: балким ушбу “мутахассислар” Скрипалларнинг ва россиялик айрим шахсларнинг ҳам сирли заҳарланишларга алоқадор?

SCL уларни Британия мудофаа вазирлиги ва Донецк халқ республикасини Киев ҳукумати томонидан Донецк Халқ Республикасининг обрўсини тўкиш ва бузиш учун ёлланган эканини ўзлари тан олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеалар Солсберидаги ҳодисадан анча олдин содир бўлган. Хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган лорд Седвилл улардан албатта хабардор. У ўзича “жентлменлар” сўзига ҳали ҳам ҳамма ишонади деб ўйласа керак.

Бизнинг давримизда кибер-қурол ва кибер-кузатувдан барча фойдаланишини ҳамма яхши тушунади. Ушбу қуроллар нафақат рақибларга нисбатан, ҳатто итифоқчиларга нисбатан ҳам қўлланилади. Америка махсус хизматлари томонидан Ангела Меркелнинг телефони йиллар давомида эшитиб келинганининг ўзи қанча шов-шув бўлганди. Улар Скрипалларга қадар Россия ортидан кузатишга ҳаракат қилмаётганликлари ҳақида ўйлаш ҳам кулгули.

Айрим хорижий махсус хизматлар русларни “тинглаётгани” ҳақида баралла айтишмоқда. Масалан Голландия ОАВлати уларнинг AIVD махсус хизмати хакерлари  2014 йилнинг ёзида россия давлат муассасалари сайтларини бузиш жараёнида бир Москва ОТМнинг сайтини бузиб уни доимий кузатиб турган ва бунинг натижасида Cozy Bear хакерлар тармоғини фош қилишган. Эътибор беринг, ўша вақтлар “рус хакерлари” ҳақида ҳали ҳеч қандай хабарлар йўқ эди, Голландияликлар эса рус серверларни бузишни бошлаган ва бу билан фахрланишмоқда ҳам.

Энди бўлса Британия лордлари, Кремл ички серверини бузишга уринаётганини гўёки Портон-Даун яқинида кимдир заҳарланганига жавоб қилиб кўрсатишга уринмоқда. Бу ҳақида Седвиллнинг The Times нашрига берган интервьюсида айтилган.

Лондон мақтанишига кўра, “Скрипаллар иши”га жавобан улар Россиянинг Британиядаги барча шпионлар тармоқларини йўқ қилиб ташлашган. Қизиқ, унда Британия нашрларининг биринчи полосаларида “Қироличани кузатишга уринаётган Путин шпионлари” ҳақидаги мақолалар қаердан пайдо бўлмоқда?

The Sunday Express ёзишига кўра “ГРУ хакерлари” Елизавета II нинг Портон-Даундаги хуфия лабораторияга ташриф буюриши ҳақидаги хабарларни олишга уринишган. Афсуски нашрда “аллақаочон йўқ қилинган шпионлар тармоғи”га қиролича ташрифининг графики қандай наф келтириши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол рус хакерлари қиролича лабораторияга қайси рангли либосда келиши билан қизиққан? Балким уларга ҳарбий лабораторияда 94-ёшли қиролича учун ишлаб чиқарилаётган “абадият эликсири”нинг рецепти керак бўлиб қолгандир? Нима бўлганда ҳам, Британия нашрига масаланинг бу томони қизиқ эмас, асосийси - Россияга қаратилган қандайдир айблов бўлса бас.  

Ғарб махсус хизматлари Россияга нисбатан қандайдир яширин, жирканч уруш олиб бораётганини, албатта, кўпчиллик билади. Дезинформация, доимий киберҳужумлар, шпионаж, очиқча дживерсиялар – буларнинг барчасида Британиянинг қўли бор.  

Лекин шу кунга қадар ушбу яширин урушни олиб бораётган компаниялар ўзларининг ундаги иштирокини инкор қилиб келишаётган эди. Уларга нисбатан айбловлар - Россия ва Путин томонидан ўйлаб топилган “уйдирмалар” деб келинаётган эди.

Энди бўлса Москва,  навбатдаги провокация ёки “заҳарлаш” ҳақида сўз кетганда, лорд Сэдвиллнинг ростгўйлиги туфайли, қайси манбаага ҳавола беришни яхши билади.

778
Объявление о наличии масок, антисептиков и перчаток в аптеке

Кимга аза, кимга тўй: коронавирусга қарши дори нархлари атрофидаги вазият ҳақида

728
(Янгиланган 13:39 29.10.2020)
Дорихоналар Covid-19 ортидан бойишга уринишмоқда. Уларнинг эркинлашиб қолган "бизнеси"ни ким назоратга олади?

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Республика бўйлаб фаолият юритаётган  дорихоналарда коронавирус пандемияси фонида дори воситалари нархи ошиб кетди. Ҳатто, ҳаётий муҳим саналган дори препаратлари нархи ҳам. Дорихоналар ҳатто белгиланган устамаларни (20 фоиз ўрнига) 93  фоизгача қўллашгани фош бўлмоқда. Жамоатчиликнинг бу масала юзасидан ижтимоий тармоқларда қолдираётган  эътирозлари асосида Sputnik Ўзбекистон мухбири суриштирув ўтказди.

Ҳукумат кўрган чоралар

Бугунги пандемия вақтида коронавирусга қарши курашиш, аҳолининг ушбу касалликка чалинишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни қўллаш Ўзбекистон республикаси олдида турган муҳим вазифалардан биридир.    

Шундан келиб чиқиб, давлат раҳбарининг топшириғи асосида  Ўзбекистон аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, кундалик эҳтиёж маҳсулотлари тақчиллигининг юзага келиши ва нархлар кўтарилиб кетишини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, карантин шароитида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга 1197 қисқа рақами ёки Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 71 203 01 21 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди (Аммо негадир ҳозирда ушбу рақамлар иш фаолиятида эмас).

Дори дефицити

Covidдан даволанаётган беморлар шифохоналарда бепул дори воситалари билан таъминланаётган экан, нега аҳолининг айрим қисми шахсан дорихоналардан дори сотиб олишга мажбур бўлмоқда, деган ўринли савол туғилади. Бу юзасидан бир қанча дорихоналарда бўлиб,  келаётган харидорларнинг ўзларига мурожаат қилинганда, улар айни кунда Covidни тузатадиган дориларнинг танқислиги вужудга келаётгани, туман поликлиникалари тўлиқ етказиб бера олмаётгани боис, ўзлари сотиб олишга мажбур бўлаётганликларини айтишади.

Масалан, ўзини М.Усмонова дея таништирган харидорнинг айтишича, унинг оиласида  ўн киши истиқомат қилиб, аввал оиланинг фақат бир аъзоси  Covidга чалинади. Сўнг у орқали  оиланинг бошқа аъзоларига ҳам вирус юқиб, тест-таҳлил натижаларидан сўнг, ушбу оила туман поликлиникаси ходимлари назорати остида уй шароитида ётиб даволанишга мажбур бўлади.

Аммо поликлиника ходимлари Covidни тузатувчи дориларнинг "тугаб қолганини" ва мазкур оиланинг ҳар бир аъзосини махсус қутидаги бепул дори воситалари билан таъминлай олмаслигини маълум қилади.

"Бизга атиги уч қути Covid га қарши дорилар тўплами топширилди холос. Аслида битта бемор тўлиқ тузалиб оёққа туриши учун, унинг ўзига бир қути дори воситаси керак.  Биз эса уч қути дорини бутун бошли оила бўлиб қабул қилдик, шунинг учун, на тузалдик ва на қайта дори билан таъминландик", – деди аёл.

Ўзини Ф.Исмоилов дея таништирган харидор ҳам айнан шу мазмунда сўзлайди: у қизи ва рафиқасининг Covidга чалиниб, уйда ётиб даволанаётгани, айрим дори воситалари етмай қолгани боис қиммат нархда дорихонадан сотиб олишга мажбур бўлаётгани, баъзи дориларни эса дорихоналарнинг ўзидан ҳам топиб бўлмаётганини айтади.  

Кимга аза, кимга тўй

Нега бугун дорихоналарнинг "қинғир бизнеси" эркин бўлиб қолди? Умуман, дорихоналарга четдан келтирилаётган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб сотувга қўйилаётган дори воситаларини нархлаш тартиблари қандай?

Шу юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Лочинбек Худоёровга мурожаат қилдик.

Унинг айтишича, "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, ҳамда мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситаларини сотишда (уларни етказиб беришдаги иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар) улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун эса улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўйиш мумкин экан.  

Агар дорихоналар томонидан бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта лицензия талаблари ёки шартлари бузилса,  шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилган бўлса, лицензияловчи орган томонидан дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бўлим бош инспектори Баҳодир Салимов ҳам дорихона ва уларнинг филиаллари томонидан белгиланган савдо устамасидан ортиқ миқдорда нарх қуйиб сотилиши савдо қоидаларини бузиш ҳисобланиши ва бу ўз навбатида маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлигини айтади.

Хусусан, "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 164-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш — фуқароларга 223 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги (яъни 22 млн 300 минг сўмдан 66 млн 900 минг сўмгача) қийматда бузиш — фуқароларга 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 561 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги (яъни 66 млн 900 минг сўмдан 111 млн 500 минг сўмгача) қийматда бузиш, — фуқароларга 2 млн 230 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 8 млн 920 минг сўмдан 17 млн 840 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 189-моддасида, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги (яъни 111 млн 500 минг сўмдан юқори бўлгани) қийматда бузиш — 66 млн 900 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

"Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади. Жумладан, ЖКнинг 189-моддасига кўра, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади" - дейди инспектор.

Департамент ходимига кўра, дори воситалари нархининг сунъий оширилиши ва ноқонуний савдосига йўл қўймаслик борасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 149 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, шундан 36 ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, 113 ҳолатда эса маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлари юритилган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида эса жами 2 млрд 674 млн сўмдан ортиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкентдаги 2455 нафар дорихона мансабдор шахслари расман огоҳлантирилган.

Шу билан бир қаторда, нархлар динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш, устамаларга риоя этилишини таҳлил ва назорат қилишда иштирок этиш ҳамда нархларни барқарорлаштириш юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бевосита Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юклатилган.

Aгар фуқаролар томонидан дорихоналарнинг дори воситалари ва тиббий буюмлари нархларининг асоссиз равишда оширилганлиги аниқланса,  Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг 1159 ишонч телефони ёки Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-10-07 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Нафси ҳакалак отган дорифурушлар

Бугунги кунда дори-дармон воситаларини харид қилаётган истеъмолчилар ҳуқуқлари билан бевосита Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги  шуғулланади.

Агентликнинг матбуот-хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаеванинг маълумот беришича, жорий йилнинг 23 июл санасидан 9 октябригача 3 мингта дорихоналарда мониторинг кузатувлари ўтказилганда, 30 та дорихонада  белгиланган устамаларнинг (20 фоиз ўрнига) 93  фоизгача қўлланилганлиги фош бўлган.

Натижада 17 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш, 18  ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилган ва ортиқча олинган 2 миллион 800 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларнинг ўзларига қайтарилган.

"Ўтган давр мобайнида Агентлик ва унинг худудий тузилмалари томонидан дори воситалари нархлари ва дорихоналарда мавжуд эмаслиги юзасидан истеъмолчиларнинг 224 та аризалари ўрганиб чиқилди. Яна аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида @dorinarx_bot телеграмм боти ишга туширилди. Эндиликда ҳар бир истеъмолчи ушбу бот орқали дори-дармонларнинг ҳақиқий нархлари тўғрисида тезкор маълумот олиш имкониятига эга бўлади", - дейди Тоғаева.

728
Национальная валюта Узбекистана — сум

Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди

36
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

36